Meizu M3 Note: “Малика”даги ҳамёнбоп смартфонга назар соламиз

Meizu M3 Note: “Малика”даги ҳамёнбоп смартфонга назар соламиз

Ишлаб чиқарувчи: Хитойнинг Meizu компанияси.

Тақдим қилинган вақти: 2016 йил, Апрель.

Meizu M3 Note Meizu компаниясининг смартфон бозорининг ҳамёнбоп мобиль алоқа воситалари туркуми учун ишлаб чиқарилган гаджети.

Meizu M3 Note аппаратида 5.5 дюймли IPS-матрицадан фойдаланилган. LTPS IPS LCD технологиясида ишлаб чиқарилган экраннинг пикселлар сиғими 1920×1080 белгига тенг (ҳар дюймда 406 пиксель). Дисплейнинг тасвир етказиш кўникмаси жуда юқори. Унда ёруғлик манбааси етарли ва тасвир узатиши табиийликка яқин. Унинг экрани Xiaomi Redmi Note 3’ники билан беллаша олади. Экранда экран ости ёруғлигини автоматик бошқариш тизими ҳамда ҳимоя шишаси мавжуд. Экран мультитач функциясини қўллаб-қувватлайди.

Корпус металл ва шиша хомашёсидан тайёрланган. Унинг антенна линияларида пластик улоқлардан ҳам фойдаланилган. Корпус ўлчамлари: 153.6 x 75.5 x 8.2 мм, вазни 163 грамм. Корпусда 2 та Nano-SIM карта учун жой ажратилган. Улардан бири microSD бўлмаси вазифасини бажариб, 256 ГБ.гача хотира флешкасини ўқий олади. Корпусда 3.5 мм аудио гарнитура, қувватлаш ва маълумот алмашиш учун microUSB (USB 2.0, MHL) портига ҳам жой ажратилган. Meizu M3 Note батареяси сиғими 4100 мА соат.

Meizu M3 Note смартфони Android OS, v5.1 (Lollipop) операцион тизимида фаолият кўрсатади. Унинг тезкор хотираси талқинидан келиб чиқиб, 2/3 ГБ. Доимий ички хотира сиғими 16/32 ГБ. Унга Mediatek MT6755 Helio P10 чипи, 8 ядроли Cortex-A53 (4 ядроли Corteх-A53 1.8 ГГц ҳамда 4 ядроли 1 ГГц частота тезлигида ишлайдиган Cortex-A53) процессори ва Mali-T860MP2 видеокартаси ўрнатилган.

Meizu M3 Note смартфонининг бош камераси 13 МП, у 5 линзали бўлиб, апертура ҳажми f/2.2. Бош камера фазали автофокус тизими, 2 хил тус берадиган светодиодли фоточақноққа, географик манзилни белгилаш, фокусни белгилаш, юзни аниқлаш функцияларга эга. У 1080p сиғимли видео тасвирга олади. Олд камера 5 мегапикселли суратлар олади, унинг апертураси ҳажми f/2.0, бу камера ҳам 1080p сиғимли видео тасвирга олади.

Смартфонда олинган суратлардан намуналар:

Meizu M3 Note алоқанинг GSM/EDGE, UMTS/HSDPA, LTE (TD/FDD-LTE)/ Wi-Fi (a/b/g/n) Dual-Band, Bluetooth 4.0 (LE), GPS (A-GPS), Глонасс каби мобиль ва маҳаллий тармоқларни қўллаб-қувватлайди.

Шунингдек, унда mTouch 2.1 технологиясида ишлайдиган бармоқ излари сканери, акселерометр, ёруғлик датчиги, оралиқ-масофа сенсори мавжуд.

16 ГБ доимий ички хотирага эга Meizu M3 Note “Малика”да 1,130,250 млн. сўмдан сотилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!