iPhone 8’га бир неча миллион долларлик янги технология харид қилинди

iPhone 8’га бир неча миллион долларлик янги технология харид қилинди

Исроил давлатининг RealFace стартапи биометрик сканер технологиясини яратиш бўйича илмий изланишлар олиб бораётган илғор компания ҳисобланади. 2014 йилда ташкил этилган мазкур компанияда бор-йўғи 10 та ходим ишласа ҳам, айни пайтда компания мазкур биометрик сканер технологиясини ривожлантиришга камида 1 млн АҚШ доллари сарфлагани тўғрисида маълумотлар бор.

Биометрик сканер мобиль қурилмаларга ўрнатилади ва қурилма фойдаланувчининг юз тузилишини текширувдан ўтказиб, уни тизимга кириш-кирмаслиги бўйича қарор қабул қилади. Маълум бўлишича, RealFace технологияси 3 сония ичида смартфоннинг олд камераси ёрдамида фойдаланувчини текширувдан ўтказади.

Инсайдерларнинг ёзишларича, Apple RealFace технологиясини бир неча миллион долларга сотиб олган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилда тақдим этилиши кутилаётган iPhone смартфонининг янги модели симсиз қулай қувватлаш тизими, кенг ва бош тугмасиз экранга ва бошқа қатор янги инновацияларга эга бўлади. KGI Securities тадқиқотлар компаниясининг таҳлилчиси Мин Чи Куонинг сўзларига қараганда янги айфонда ҳам бош камера вазифасини иккита камера модули бажаради.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!