Google ҳақида сиз билмаган қизиқарли фактлар

Google ҳақида сиз билмаган қизиқарли фактлар

Кўпчилик учун Google — орзудаги корпорация. Ушбу корпорация бутун дунёга нафақат инновацион қидирув тизими яратувчиси сифатида, балки фирманинг ички сиёсатига ноодатий ёндашуви билан ҳам машҳурдир. Daryo.uz сиз учун Google ҳақидаги энг эътиборга лойиқ фактларни тўплади.

— Ҳар куни Google’га биринчи марта бериладиган янги сўровлар улуши барча сўровларнинг камида 16 фоизини ташкил этади.

— Агар Google ходими вафот этса, унинг оиласига ходимнинг ўн йиллик иш ҳақининг ярмига тенг тўлов бир йўла тўланади, фарзандларига эса улар 19 ёшга тўлгунича ҳар ойда минг доллардан бериб турилади.

— Google барча машҳур (ноёб) китобларни 2020 йилгача сканерлаб чиқмоқчи. Бугунги кунда уларнинг сони 129 миллионтани ташкил этади.

— Microsoft компанияси Google’нинг Chrome браузери ўрнига ўз браузеридан фойдаланганлик учун махсус бонус балларини тақдим этади. Баллар эвазига компания маҳсулотлари учун чегирмаларга эга бўлиш мумкин. Аммо дастур фақат АҚШ аҳолиси учун амал қилади.

— Google рекламадан йилига 20 миллиард доллардан ортиқ пул ишлаб топади. Бу CBS, NBC, ABC ва Fox каби энг йирик телевизион компанияларнинг прайм-тайм (энг яхши эфир вақти)даги рекламадан олган жами даромадларидан ҳам кўп демакдир.

— Етти йил аввал (2010 йил) Google хариталаридаги хатолик туфайли, Никарагуа қўшинлари адашиб, Коста-Рикага кириб борган.

— Google йилига 2 триллиондан ортиқ сўровлар устида ишлайди.

— Google’даги баъзи стажёрлар 90 минг доллардан ортиқ маош олади.

— Google 1,75 миллиард сайтни муаллифлик ҳуқуқларини бузганлик учун қидирув тизимидан чиқариб ташлаган.

— Ҳар йили Google’га 2 миллионта резюме жўнатилади.

— Google ўзининг бош қароргоҳи атрофидаги ўтларни «ўриш» учун вақти-вақти билан 200 та эчкини ижарага олиб туради.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!