Ўзбекистонда Инновацион марказ тўғрисида ҳужжат тайёрланмоқда

  •   DiMaX
  •  938
  •  22.02.2017 15:34

Ўзбекистонда Инновацион марказ тўғрисида ҳужжат тайёрланмоқда

Юртимизда «Ахборот-коммуникация технологиялари инновацион маркази» эркин иқтисодий зонасини яратиш учун қонунчилик базасини такомиллаштириш жараёни кетмоқда. Бу ҳақда Digital Report хабар бераётир.

Хабарга кўра, АКТ бозори мутахассислари ва иштирокчилари фрилансерлар ва ҳудудий компанияларнинг қизиқишларини ҳам инобатга олишга, дастурий маҳсулот импорти механизмларини соддалаштиришга ҳаракат қилишмоқда.

Эркин иқтисодий зона мақомидаги Инновацион марказ пойтахтимиздаги Академиклар шаҳарчасида барпо этилиши режалаштирилмоқда. У дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш соҳасидаги маҳаллий компанияларни ривожлантиришга қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан мамлакат Президентининг мазкур масалага бағишланган фармони лойиҳаси ишлаб чиқилган. Мазкур лойиҳа regulation.gov.uz сайтида эълон қилинган бўлиб, муҳокамага қўйилган. Унда соҳа мутахассислари мавзу доирасида ўз мулоҳазаларини билдириб келишмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.