Хитойнинг энг машҳур смартфонлари маълум бўлди

Хитойнинг энг машҳур смартфонлари маълум бўлди

Хитойнинг энг машҳур смартфонлари бўйича рейтинг AnTuTu бенчмарки фойдаланувчилари ва дастурчиларидан таркиб топган эксперт-мутахассисларининг фикрларига асосланиб ишлаб чиқилган.

Мазкур рейтингда смартфонларни баҳолашда фойдаланувчиларнинг фикри, гаджетларнинг ишлаш самарадорлиги ҳисобга олинган.

Бу рейтинг етакчиси сифатида экран атрофи рамкасидан холи бўлган Xiaomi Mi Mix планшетофони эътироф этилган. Унга талаб халқаро бозорда ҳам тобора ошиб бормоқда.

Xiaomi маҳсулотидан кейин рўйхатда OnePlus 3 ҳамда унинг янгиланган талқини — OnePlus 3T гаджетлари турибди.
Кейинги ўринларда Meizu Pro 6 Plus, Huawei Mate 9, Vivo XPlay 6, Xiaomi Redmi Note 3, 360 Q5 Plus, Meizu Pro 6s ҳамда 360 N4S смартфонларини кўриш мумкин.

AnTuTu бенчмарки Хитой дастурчилари томонидан яратилган бўлиб, мамлакатда ишлаб чиқариладиган мобиль қурилмаларнинг имкониятларини баҳолаш тизими ҳисобланади. Шунингдек, ушбу тизимда Samsung ва Apple маҳсулотлари ҳам тез-тез синовдан ўтказилади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!