AliExpress: энг қизиқ ва арзон топилмалар

  •   DiMaX
  •  4157
  •  23.02.2017 12:36

AliExpress: энг қизиқ ва арзон топилмалар

AliExpress интернет-бозоридан топилмайдиган нарсанинг ўзи кам. Улар орасидан шу ҳафтанинг энг қизиқ ва арзон топилмалари рўйхатини нархлари ва харид қилиш учун ҳаволаси билан бирга тақдим этамиз:

Кабель-рулетка

Ўрама USB-кабель. Кам жой эгаллайди, кўп фойда келтиради.

Нархи: $4.50. Сотиб оласизми?

Осма столча

Машина ичида қулайгина жойлашиб олиб тамадди қилишни истовчилар учун.

Нархи: $7.78. Сотиб оласизми?

Буғли тозаловчи

Унга сирка (уксус)ли сув қуясиз ва микротўлқинли печь ичига бир неча дақиқага қўйиб қўясиз. Сўнг печь ичини артиб оласиз – топ-тоза бўлади-қўяди!

Нархи: $3.22. Сотиб оласизми?

Қувватловчи рюкзак

Сув ўтказмайдиган бу рюкзакка гаджетларни қувватлантириш мосламаси ҳам ўрнатилган.

Нархи: $35.67. Сотиб оласизми?

Lightning кабели

Худди “қадимги” дазмоллардаги каби, усти тўқилган мато қопламали кабель.

Нархи: $6.09. Сотиб оласизми?

Клавиатура

Сенсор панелли ихчамгина клавиатура. Кириллча ҳарфлариям бор.

Нархи: $29.99. Сотиб оласизми?

iҒилоф

iPhone дизайнини бузмайдиган, минималистик услубдаги ғилоф-гардиш.

Нархи: $13.25. Сотиб оласизми?

Смартфон учун ушлагич

Диагонали 3,5 дан то 6 дюймгача бўлган смартфонлар учун автомобилга ўрнатиладиган универсал ушлагич. Мустаҳкам қотирилади, айланиш механизмига эга.

Нархи: $3.99. Сотиб оласизми?

Кўзгучали селфи таёқчаси

Агарда смартфонингизнинг олд камерасидан олинадиган суратлар сифати сизни қониқтирмаса, мана шу ускуна айнан сиз учун!

Нархи: $4.69. Сотиб оласизми?

Универсал қулоқчин

Экрани, FM-радиоси ва хотира картаси (флешка) жойи бор. Овозни Bluetooth ёки сим орқали узатиш имкони мавжуд.

Нархи: $19.89. Сотиб оласизми?

Қўлсоат

Учта циферблатли салмоқдор қўлсоат. Учаласи ҳам ишлайди.

Нархи: $14.07. Сотиб оласизми?

USB-хаб

Чарм қопламали ва картридерли ўзига хос USB-хаб.

Нархи: $14.27. Сотиб оласизми?

Ихчам қулоқчин

Кучли басга эга, аммо арзон қулоқчин. Ғилофиям ўзига хос!

Нархи: $4.24. Сотиб оласизми?

Агарда AliExpress интернет-бозоридаги юқорида келтирилган ёки бошқа товарлар сизга ёққан бўлса, эслатиб ўтамиз: уларни VISA пластик карталари орқали харид қилиш имкони бор. VISA пластик картаси очиш ва ундан фойдаланиш бўйича маслаҳатларни эса +99897-999-62-65 рақами орқали бизнинг менежеримиздан олишингиз мумкин.