iPhone 6 соҳиблари учун айрим маслаҳатлар

  •   DiMaX
  •  3541
  •  24.02.2017 14:01

iPhone 6 соҳиблари учун айрим маслаҳатлар

Apple’нинг энг харидоргир смартфонларидан саналмиш iPhone 6 сериясига мансуб бирор моделдаги қурилмани харид қилдингизми? Унда сизга керак бўладиган айрим жиҳатларни қуйида кўрсатиб ўтамиз.

  1. Экранингизга «жонли сурат» қўйса бўлади

Аввало, иккита нарсани билиб қўйинг: 1) «жонли фото» – дўстларингизни ҳайратга солиш учун зўр нарса; 2) уни телефонингизга фон тасвири сифатида ўрнатсангиз, унга тегинувчилар ҳам ҳайрон бўлиши турган гап.

«Жонли фото» суратга олиш учун, аввало, суратга тушираётганингизда «Live» ёзувли сариқ белгича ёқиқ турганлигига эътибор қаратинг. Кейин, уни смартфонингиз экранидаги фон тасвири сифатида сақлаш учун эса, фотосуратларни кўриб, ўша «жонли» фотони топиб, «Поделиться» тугмачасини босинг. Чиққан менюдан «Сделать фоновым рисунком» бандини танланг.

  1. Иловалар орасида тезда ўтиш

Балки, битта иловани ишлатаётиб, очиқ турган бошқа бирига ўтиш бошида сизга сал мураккаброқ туюлиши мумкин, аммо қандай бажаришни ўрганиб олсангиз – сизга ёқиб қолиши аниқ.

Бунинг учун экраннинг чап томонидан куч билан босиб, кўп топшириқли режимга ўтинг. Шунда нисбатан кўп ишлатиладиган дастурлар кўринади. Экранда уларни чапга ёки ўнгга суриб, кераклисини танлашингиз мумкин.

  1. Хабарларга ўта юқори тезликда жавоб ёзинг

Баъзида ноқулай вазият ёки вақт тиғизлиги сабабли, битта хабар ёзиб юбориш ҳам малол келиши мумкин. Шундай ҳолатларда «Сообщения»ни очиб, матн киритиладиган майдончани тепага қарата силанг. Бунда олдиндан тайёрлаб қўйилган қисқа жавоблар рўйхати чиқади, улардан кераклисини танлаб, юборишингиз мумкин.

  1. Клавиатурани сенсор панелга айлантирса бўлади

Буниси курсорни катталаштириш шишасидан кўра яхшироқ. Клавиатурага босинг ва курсорни ҳаракатлантиринг.

Сенсор панелга бир марта тегсангиз – сўзни белгилаб олади, икки марта тегинсангиз – қаторни, уч мартасида эса – бутун матнни.

  1. Кўздан кечириш режимидан туриб фотосуратларни бошқариш мумкин

Фотосуратларни кўраётиб, тасвирнинг устига босиб, тепага юритинг; шунда уни нусхалаб кўчириш, севимли тарзида белгилаб қўйиш, улашиш ёки ўчириш мумкин бўлади.

  1. Янги варақа очмасдан туриб ҳаволани кўрса бўлади

Safari браузерида, хабарлар ёки почтада исталган ҳаволанинг устига сал вақт босиб турсангиз, унда нима борлигини кўрсатади. Safari’да, шунингдек, ҳаволани нусхалаш ёки танланганлар қаторига қўшиш учун унинг устига босиб, кейин юқорига суришингиз ҳам мумкин.

  1. Янги суратни туширишдан аввал охиргиларини кўриш мумкин

Камера менюсидаги пастки чап бурчакда охирги олинган фотосуратнинг кичрайтирилган шакли кўринади. Ўшани чапга-ўнгга суриб, охирги расмлар рўйхатини кўришингиз мумкин. Камера режимига қайтиш учун эса бармоғингизни ундан олишингиз кифоя.

  1. Siri’ни овоз билан фаоллаштиринг

iPhone 6s моделидаги энг яхши янгиликлардан бири – қурилма тармоққа уланмай турган пайти ҳам «Привет, Siri» деб, бу дастурни фаоллаштирсангиз бўлади. Агарда телефонингизни топа олмаётган бўлсангиз, оддийгина: «Привет, Siri, где ты?» дейишингиз кифоя.

Қурилма сизнинг овозингизни танийди. Siri’ни қуйидагича созлашингиз мумкин: Настройки > Общее > Siri > «Привет, Siri»ни фаоллаштириш.

iOS 9 тизимида эса мана бундай буйруқларни ҳам берса бўлади: «Мен [фалон жойда] туширган фотосуратларни топиб бер» ёки «Мен [фалон вақтда] туширган фотосуратларни топиб бер».

  1. Хаританинг ўзидан улашинг

Харитадаги сталган объект-жойнинг (ресторан, дўкон ва ҳоказоларнинг) устига босиб, унга қандай етиб олишни кўриш, унга қўнғироқ қилиш, уни улашиш мумкин. Агар муассаса номи устига боссангиз, у ҳақдаги маълумотларни кўрасиз – иш вақти, нархлари ва ҳоказо.

  1. Хабарлар менюсида контакт номи ёнидаги белгичани босиб, унга қўнғироқ қилиш мумкин

Мулоқотлар рўйхатидаги контакт белгичасини босиб, кўпгина ҳаракатларни бажарса бўлади: FaceTime’ни очиш, хабар ёзиш, контакт ҳақидаги маълумотларни ўзгартириш ва ҳоказо.

  1. Қайдларда тўкроқ рангда чизинг

Қайдлар (Заметки) иловасининг расмлар режимида тўқроқ рангда чизиш ёки расмнинг кўпроқ юзасини ўчириш учун бармоғингизни қаттиқроқ босишингиз етарли.

Агар истасангиз, юқоридагиларнинг барчасини мана бу видео орқали ҳам кўриб ўрганишингиз мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!