Android тизимидаги барча смартфон ва планшетларнинг махфий кодлари

  •   DiMaX
  •  19679
  •  27.02.2017 10:34

Android тизимидаги барча смартфон ва планшетларнинг махфий кодлари

Махфий кодлар аслида ишлаб чиқарувчилар томонидан жорий этилади, улар ёрдамида девайслар сотув олдидан ёки ишлаб чиқариш жараёнида синовдан ўтказилади.

Фойдаланувчилар эса мазкур кодлар орқали ўз қурилмаларининг одатий йўллар билан кўриб бўлмайдиган параметрларини кўришлари, айрим ҳолларда баъзи созламаларига ўзгартириш киритишлари ҳам мумкин бўлади. Айнан шунисини ёдда тутганингиз маъқул – бу созламаларни ўзгартириш орқали смартфон ёки планшетингизни ишдан чиқариб қўйишингиз ҳеч гапмас.

Шу боис ҳам, Android тизимида ишловчи барча гаджетлар учун умумий бўлган қуйидаги кодларни ошкор этар эканмиз, эслатиб ўтамиз: улардан фойдаланиш туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган салбий ҳолатлар учун масъулият бутунлай ўз зиммангиздадир.

*#*#4636#*#* – Телефоннинг ўзи, батареяси ҳақидаги маълумотларни ва фойдаланиш статистикасини акс эттиради.

*#*#7780#*#* – Созламаларни дастлабки ҳолатига қайтаради. Фақат иловаларни ўчиради.

*2767*3855# – Созламаларни буткул дастлабки ҳолатига қайтаради. Бунда прошивка бутунлай қайтадан ўрнатилади, қурилма ичидаги барча файллар ўчиб кетади.

*#*#34971539#*#* – Камера хусусидаги тўлиқ маълумотни кўрсатади.

*#*#273283*255*663282*#*#* – Медиафайлларингизни тезкорлик билан бэкап қилади.

*#*#197328640#*#* – Сервис фаоллигини текшириш режимига ўтказади.

*#*#232339#*#* ёки *#*#526#*#* – Симсиз тармоқни текширади.

*#*#232338#*#* – Wi-Fi Mac-манзилини акс эттиради.

*#*#1472365#*#* – GPS ишлашини текширади.

*#*#1575#*#* – Турли GPS-тестлар.

*#*#0283#*#* – Loopback тести.

*#*#0*#*#* – LCD-дисплей тести.

*#*#0673#*#* ёки *#*#0289#*#* – Аудио-тест.

*#*#0842#*#* – Вибрация ва ёруғликни текширади.

*#*#2663#*#* – Тач-скрин версиясини кўрсатади.

*#*#2664#*#* – Тач-скрин тести.

*#*#0588#*#* – Яқинлашув датчики тести.

*#*#3264#*#* – RAM версиясини акс эттиради.

*#*#232331#*#* – Bluetooth-тест.

*#*#7262626#*#* – GSM-сигнал тести.

*#*#232337#*#* – Bluetooth-манзилини акс эттиради.

*#*#8255#*#* – Google Talk сервисини текширади

*#*#1234#*#* – Девайснинг прошивкаси версияси.

*#*#1111#*#* – FTA-софт версияси.

*#*#2222#*#* – FTA-жиҳозлар версияси.

*#*#44336#*#* – қурилма йиғилган вақтни кўрсатади.

*#06# – IMEI рақамини кўрсатади.

*#*#8351#*#* – Овозли рақам теришни қайд этиш режимини ёқади.

*#*#8350#*#* – Овозли рақам теришни қайд этиш режимини ўчиради.

Демак, юқоридагилар – ишлаб чиқарувчиси ва моделидан қатъи назар, Android операцион тизимидаги барча гаджетлар учун амал қиладиган махфий кодлардир. Булардан ташқари, Samsung Galaxy, LGMotorola ҳамда HTC смартфонлари учун сервис кодларини тегишли мақолаларимиз орқали билиб олишингиз мумкин.

Сайтимизни кузатиб боринг – турли вазиятларда керак бўладиган бошқа махфий кодларни ҳам эълон қиламиз.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.