LG смартфонларининг махфий кодлари

  •   DiMaX
  •  5470
  •  27.02.2017 18:21

LG смартфонларининг махфий кодлари

Дунё бўйлаб ўз нуфузига эга бўлган ва кўпчилик юртдошларимиз ҳам афзал кўрган ишлаб чиқарувчилардан бири, шубҳасиз, LG бўлади. Унинг қурилмаларини ишлатаётганлар ҳам ўз севимли смартфонларининг яширин созламалари, имкониятларини билишни исташлари табиий.

Шуниси қизиқки, қурилмаларнинг махфий кодлари борасида Samsung ёки HTC каби ўз фойдаланувчиларини қийнаб ўтирмасдан, LG ишлаб чиқарувчилари ўзгача йўл тутишган. Яъни, улар тегишли созламаларни ўчириб-ёқиб қўйиш мумкин бўлган чиройли меню яратиб қўйишган. Шу биргина меню – бамисоли смартфонингизнинг махфий имкониятларига «кириш эшиги», уёғига ўзингиз керакли маълумотларни кўриб олаверасиз.

Демак, махфий созламалар менюсига ўтиш кодлари LG’нинг турли версияларида қуйидагича кўриниш олган:

Халқаро версиялар: 3845#*855#

Корея моделлари: 3845#*400#

AT&T: 3845#*850#

Sprint: 5689#*990#

T-Mobile: 3845#*851#

Verizon Wireless: ##228378 (+чақирув)

Шунингдек, Android тизимидаги барча смартфон ва планшетлар учун жорий этилган махфий кодлар ҳам мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, агарда етарлича тажрибангиз бўлмаса, махфий кодларни териш орқали созламаларга ўзгариш киритмаганингиз маъқул. Акс ҳолда, бунинг оқибатида юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатлар учун ўзингиз масъул бўласиз.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!