Samsung инновацион “Gear VR” виртуал шлемини тақдим қилди

Samsung инновацион “Gear VR” виртуал шлемини тақдим қилди

MWC 2017 анжумани очилиш маросими муносабати билан ўтказилган технология кўргазмасида Samsung Electronics компанияси ўзининг Gear VR виртуал воқелик шлемини янги талқинда намойиш қилди.

Gear VR шлемининг ўзида эса фокус оралиғи 42 мм бўлган, шунингдек, тасвирни кўришни яхшилаш орқали кўнгил айнишининг олдини оладиган, кўриш бурчаги 101⁰ градус остида кўринадиган объектив бор.

Унинг комплектида симсиз Oculus контроллери ҳам бор. Бу назорат аксессуарини бир қўлда бошқариш мумкин. Ихчам симсиз қурилма орқали ўйин ўйнаш жараёнида янада қулай бошқарувни ташкил этиш мақсадида, сенсор панел ҳамда “Home” бош, “овоз”, “орқага” тугмалари ўрнатилган. Сенсор панел виртуал макон билан тезроқ алоқа ўрнатиш, муайян нуқтани танлаш, бирор буюмни тортиш, қияликдан чиқиш, ўйинларни ўйнашга ёрдам беради.

Шлемнинг оғирлиги 345 грамм, унинг контроллери 64,3 грамм тош босади. Қурилма корпусида micro-USB ва USB Type-C портлари мавжуд. Қурилмани қувват билан AAA туридаги 2 та аккумулятор таъминлаб туради. Тўлиқ қувват, яъни 1000 мА соат билан шлемдан ҳар куни 2 соатдан, ўртача 40 кун давомида фойдаланиш мумкин.

Янги Samsung Gear VR қурилмасини Galaxy S7, S7 edge, Note 5, S6 edge+, S6 ҳамда S6 edge смартфонлари билан ишлатиш мумкин. Шлем контроллер билан бирга 2017 йилнинг 2-чорагида, 129,99 евро нархида сотувга чиқарилади.

Oculus’нинг маълум қилишича, айни пайтда янги талқиндаги виртуал воқелик шлемида ўйнаш учун 70 та ўйин ишлаб чиқарилмоқда. Улар яқин ҳафталарда эълон қилинади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!