Жаҳон Мобиль Конгресси: 2016 йилнинг энг яхши смартфонини қарши олинг

Жаҳон Мобиль Конгресси: 2016 йилнинг энг яхши смартфонини қарши олинг

27 феврал 2 март куни Испаниянинг Барселона шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон Мобиль Конгрессида 200 дан ошиқ давлатдан 100 мингдан зиёд иштирокчи ва 2,2 мингдан ошиқ технология ишлаб чиқарувчилари иштирок этдилар. 2017 йилнинг 2 март куни GSMA — GSM мобиль тармоғи операторлари ассоциациясининг анъанавий Glomo Awards 2017 танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур танловда мобиль алоқа технологиясининг энг яхши ишланма ва инновациялари эътироф этилиб, 2016 йилнинг ғолиблари эълон қилинди. Танловда Samsung компанияси Galaxy S7 Edge мобиль алоқа воситаси учун “2016 йилнинг энг яхши смартфони” йўналишида ғолиб деб топилди.

Samsung’нинг технологик «шоҳ асари» дея ном олган Galaxy S7 Edge 2016 йилда ишлаб чиқарилган ва бирор эътирозга учрамаган муваффақиятли «ақлли телефон». У 2016 йилда компаниянинг жаҳон смартфон бозорида пешқадамлигини таъминлаган.

Galaxy S7 Edge диагонали 5.5 дюйм, QHD-сиғимли, SuperAMOLED матрица экранга эга. Гаджетнинг оператив хотираси 4 ГБ, доимий хотира 32/64 ГБ бўлиб, қўшимча хотира бўлмачаси 200 ГБ.гача флешкани қўллаб-қувватлайди. Девайсга 8 ядроли, частота тезлиги 1.8 ГГц бўлган Exynos 8890 процессори, MALI T880 MP12 видеокарта (баъзи минтақаларда Qualcomm Snapdragon 820) ўрнатилган. Телефон корпуси сув ҳамда чанг таъсирига бардошли.

Батафсил ўқинг:

Galaxy S7 EDGE: Samsung’нинг технологик «шоҳ асари»

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!