Камералар жанги: LG G6 девайси iPhone 7 Plus’га қарши

Камералар жанги: LG G6 девайси iPhone 7 Plus’га қарши

LG G6 ва iPhone 7 Plus смартфон бозорининг энг кучли камера имкониятларига эгалиги билан бир-бирларига муносиб рақиблар. Ҳар иккала девайслар “қўш кўз”ли, яъни бош камералари 2 та объективдан иборат. Улар тасвирни яқинлаштириш, кенг градусли сурат олиш ва бошқа креатив имкониятларга эга.

iPhone 7 Plus 2016 йилда сотувга чиқарилган, унинг рақиби LG G6 эса кейинги ойда сотувга чиқарилади. Аммо, компания истисно тариқасида ахборот технологиялари мутахассисларига синаб кўриш учун ушбу янги флагмандан тақдим этган. Натижада, уни бозорнинг “энг зўрлари” билан таққослаш имконига эгамиз.

LG G6

iPhone 7 PlusLG нафақат камера имкониятлари кенг, шу билан бирга экран томонларининг нисбати ҳам 18:9’ги тенг бўлган кенг дисплейли гаджетни ишлаб чиқарган. Қуйида LG G6 ҳамда iPhone 7 Plus камераларида олинган суратлар ўртасидаги солиштирувга гувоҳ бўлинг.

LG G6: одатий селфи

 

iPhone 7 Plus: одатий селфи

 

LG G6: кенг градусли селфи

Apple флагманида 2 та 12 МП сиғимли модуллардан иборат бош камера ўрнатилган. iPhone 7 Plus’нинг олд камера сиғими 7 мегапиксел. LG G6’нинг қўш камераларининг ҳар бири 13 мегапикселли. Унинг 5 МП олд камераси бор.

iPhone 7 Plus: “Портрет” режими.

Apple одатига кўра, iPhone 7 Plus’нинг камера иловасини ҳам имкон қадар соддалаштирган. Жумладан, унда “Square” (майдонда суратга олиш) ҳамда кўпчиликка манзур бўлган “Portrait” (портрет олиш) режимлари сурат фонини хиралаштириб олиш каби имкониятларни беради. Шунингдек, “Panorama” ва бошқа режимлар мавжуд.

iPhone 7 Plus: одатий режим.

 

iPhone 7 Plus: Zoom — 2 марта яқинлаштирилган манзара тасвири.

 

LG G6: кенг градусли режимда олинган сурат.

 

LG G6: одатий режим.

LG G6 камерасининг иловаси имкониятларга бой. Унда портрет режими бўлмаса ҳам, бош камера кенг бурчак остида сурат олишда тенгсиз. “Panorama” ва “360 panorama” режимлари, Apple’ники каби, секинлаштирилган видео режимлари ҳам мавжуд.

LG G6 ёрдамида суратларнинг оқ тус балансини белгилаш, фокус режими, камеранинг ёруғликка таъсирчанлигини ошириш, затвор тезлигини назорат қилиш ва бошқа қулайликлардан фойдаланиш мумкин.

LG’нинг “майдон” режими Instagram суратлар тармоғи учун тасвир олаётганда олинган суратни экран остида намойиш қилиб туради. Сурат ёқмаган тақдирда, камерадан чиқиб кетмаган ҳолда, манзарани бошқатдан тасвирга олиш мумкин. iPhone’даги “Square” режимида бу функция мавжуд эмас.

LG G6: кенг градусли сурат намунаси. 

iPhone 7 Plus

LG G6’нинг олд камераси ҳам режимларга бой. Мисол учун, кенг бурчакли сурат. Унинг ёрдамида селфиларга кўпроқ одам ёки кенгроқ манзарани сиғдириш мумкин. LG G6 ва iPhone 7 Plus’да селфи олганда ёруғлик фоточақноғи мавжуд. Бунда селфи тугмаси босилганида iPhone 7 Plus’нинг экрани тўлиқ ёруғлик манбаасига айланса, LG G6 экранининг чеккаларидан ёруғлик таралади. LG G6 инсон терисини табиий ва бир оз нафис акс этириш учун ҳам қўшимча функциялар билан таъминланган.

Ҳар иккала рақибларда қўш камерали модул бўлса ҳам, уларнинг ишлаш тизими фарқ қилади. Айниқса, Apple’нинг манзарани 2 каррали яқинлаштириб суратга олиш тизими эътиборга молик. LG эса тизимни кенг бурчакли суратлар олиш билан бойитган.

LG G6

 

iPhone 7 PlusLG G6 ўта ёрқин ва жозибадор дисплейга эга. Кафтда осон жойлашадиган гаджетнинг олд панели имкон қадар тасвирга ихтисослашган. Шунингдек, DolbyVision HDR технологияси тасвирни рангга тўйинган, деталларга бой ҳолатда намойиш қилади.

LG G6 аслида 5.61 дюймли бўлса ҳам, ясси учбурчак шаклидаги экран бурчаклари ҳисобига унинг дисплейи 5.7 дюймга ошади. Экран QHD+ сиғимли. Бу сиғим ҳаттоки унча-мунча телевизор дисплейини ҳам уялтира олади.

LG-G6 

iPhone-7-Plus

Технологиялар масаласида ўтаётган ҳар бир кун ҳам аҳамият касб этади. Ҳар куни янги бир ғоя ҳамда инновациянинг туғилиши табиий. Гарчи, тақдим этилганига бир йил бўлмаган бўлса ҳам, iPhone 7 Plus режимлар ранг-баранглиги, имкониятлар, ҳаттоки сифатли суратга олишда бугуннинг технологияси бўлмиш LG G6’га имкониятни бой бериб қўймоқда. Бу бизнинг холис фикримиз. Эҳтимол, сизнинг фикрингиздан фарқлидир.

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!