Gartner хромбук савдосида етакчи брендни эълон қилди

Gartner хромбук савдосида етакчи брендни эълон қилди

Gartner тадқиқот компаниясининг навбатдаги таҳлили хромбуклар савдосига бағишланди. Унда айтилишича, Acer қаторасига 3-йил ушбу бозорда яққол пешқадамлик қилмоқда. 2015 йил билан таққослаганда тайванлик ишлаб чиқарувчи 33% кўпроқ хромбук сотишга эришган. Компаниянинг бу турдаги халқаро гаджетлар бозоридаги улуши 28%ни ташкил қилади.

Хромбук бозорида Acer’нинг тўлиқ қуввати 14 соатга етадиган Acer Chromebook 14, экрани 15,6 дюймли Acer Chromebook 15, корпуси ихчамлашадиган 13,3 дюймли Chromebook R 13 ва Vibrant Gorilla Glass ҳимоя шишасига эга Acer Chromebook 14 каби моделлари оммалашган. Халқаро бозорда улар ўртача 250 АҚШ долларидан сотилмоқда.

2011 йилдан ишлаб чиқарила бошланган, Chrome OS операцион тизимида фаолият кўрсатадиган, ноутбукка нисбатан кичик экранли бу қурилмаларда иловаларни қаттиқ дискка ўрнатиш шарт эмас. Chrome браузерини очиб, Google веб-сервисларидаги иловалардан фойдаланиш мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.