Ўзбекистондаги энг оммабоп смартфон бренди эълон қилинди

  •   DiMaX
  •  4460
  •  13.03.2017 13:41

Ўзбекистондаги энг оммабоп смартфон бренди эълон қилинди

Уяли телефон – интернет орқали энг кўп изланадиган нарсалардан бири.

OLX.uz эълонлар сервиси уяли телефонлар бўйича битимлар статистикасини таҳлил қилиб, 2016 йили харидорлар орасида энг кўп қизиқиш уйғотган брендларни эълон қилди.

Янги телефонлар

2016 йилда энг кўп Samsung телефонлари сотиб олинди – OLX’даги барча ёпиқ битимларнинг тахминан 40 фоизи айнан мана шу қурилмалар савдосига тегишли бўлди. Бутун дунё бўйича энг оммабоп бўлган Apple ортда қолди – OLX орқали «олмафон»лар 19 фоиз ҳолатда сотиб олинди. Учинчи ўрин уяли телефон бозори қатнашчилари орасида қачонлардир қудратли бўлган Nokia’га тегди, унга битимларнинг 14,2 фоизи тўғри келди. Унчалик қиммат бўлмаган Хитой брендлари («Бошқа маркалар»)га йиллик битимларнинг 7,4 фоизи тўғри келди.

ТОП-5 таликдан Хитойнинг Lenovo маркаси ҳам жой олди. Мана шу дастлабки бешта бренднинг ўзи 2016 йилда OLX’даги барча битимларнинг 80 фоизини эгаллади.

Етакчилар ортидан LG, Meizu ва Sony ҳамда Хитойнинг яна бир вакили – Huawei келмоқда. Уларга уяли телефонлар бўйича барча битимларнинг 4,4 фоизидан 1,5 фоизигача қисми тўғри келди. ТОП-10 таликни Тайваннинг HTC (1,4%) бренди тугаллади.

Рейтингни ярим фоиздан тўплаган маркалар – немисларнинг Siemens, Осиёнинг ASUS, Toshiba ва Mio брендлари ҳамда премиум-сегменти вакили – Vertu якунлаб берди.

2016 йилда OLX’да энг оммабоп бўлган янги уяли телефонлар ТОП-15 талиги

  1. Samsung
  2. Apple
  3. Nokia
  4. Бошқа маркалар
  5. Lenovo
  6. LG
  7. Meizu
  8. Sony
  9. Huawei
  10. HTC
  11. Siemens
  12. ASUS
  13. Mio
  14. Toshiba
  15. Vertu

Ишлатилган телефонлар

Янги бўлмаган телефонлар тоифасида пешқадамлар учталигини янги телефонларга ўхшаб – Samsung, Apple ва Nokia қурилмалари эгаллади. Биргаликларда улар ишлатилган қурилмалар бўйича битимларнинг 72,6 фоизини ташкил этдилар.

Улар ортидан мувофиқ равишда битимларнинг 8,1 ва 4,7 фоизини ташкил этган LG ва HTC бормоқда. Улар ортида 4,3 фоиздан бошлаб – Хитойнинг унчалар қиммат бўлмаган брендлари турибди. Бир фоизлик чегарани Sony, Lenovo брендлари эгаллашга муваффақ бўлдилар. Фоизлар бўйича энг кам миқдорлар эса Sony Ericsson, BlackBerry, Pantech, Fly ва ASUSларга тегишли.

2016 йилда OLX’да энг оммабоп бўлган ишлатилган уяли телефонлар ТОП-15 талиги

  1. Samsung
  2. Apple
  3. Nokia
  4. LG
  5. HTC
  6. Бошқа маркалар
  7. Sony
  8. Lenovo
  9. Motorola
  10. Meizu
  11. Sony Ericsson
  12. BlackBerry
  13. Pantech
  14. Fly
  15. ASUS
Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!