4 Гбайт “оперативка”ли Redmi Note 4 бугун сотувга чиқди

4 Гбайт “оперативка”ли Redmi Note 4 бугун сотувга чиқди

Хитойнинг Xiaomi компанияси 2016 йилнинг август ойида Android 6.0 Marshmallow тизимининг ўзлаштирилган MIUI 8 талқинида фаолият кўрсатадиган Redmi Note 4 смартфонини 2 ГБ оператив ҳамда 16 ГБ доимий ёки 3 ГБ оператив ҳамда 64 ГБ доимий хотира талқинларида 135 ҳамда 180 АҚШ доллардан сотувга чиқарган эди.

Смартфон Хитой ва Осиёнинг бир қатор бозорларида, жумладан Ўзбекистонда ҳам оммалашишга улгурди. Шу сабабли компания гаджетни янги, 4 ГБ тезкор ҳамда 64 ГБ флэш-хотира талқинини ишлаб чиқаришга қарор қилди.

Xiaomi Redmi Note 4 смартфони MediaTek Helio X20 процессори билан таъминланган. Мазкур чип 2 та кучли, ҳар бири 2 ва 4 ядродан иборат бўлган Cortex-A72 ҳамда Cortex-A53 блоклари жамланмасидан иборат. Унинг частота тезлиги 2,1 ГГц.га тенг. Гаджет видео тизими учун Mali-T880MP4 видеокартаси мавжуд.

Redmi Note 4 дисплейи 5,5 дюймли бўлиб, экран сиғими 1920 × 1080 белгига тенг, яъни Full HD формат. Аппаратда 13 ва 5 мегапикселли матрицада ишлайдиган камералар, бармоқ излари сканери мавжуд. Девайс Wi-Fi 802.11ac ва Bluetooth 4.2, GPS/ГЛОНАСС алоқа тармоқларини қўллаб-қувватлайди. Унинг аккумулятор сиғими 4100 мА·соат.

Xiaomi Redmi Note 4’нинг 4 гигабайтли оператив хотирага эга талқини 14 мартдан 200 доллар баҳосида Хитойда сотила бошлайди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.