2016 йилнинг энг оммалашган смартфонлари “топ-10″талиги

2016 йилнинг энг оммалашган смартфонлари “топ-10″талиги

Бир оз аввал эълон қилганимиздек, танқидий-таҳлилий тадқиқотлар олиб борадиган IHS Markit халқаро маркази тадқиқотларига кўра, 2016 йилда америкалик смартфон модели — iPhone 6s 2016 йилда энг кўп сотилган смартфонга айланди.
Мазкур ўрганишлар давомида жаҳон миқёсида сотиладиган 350 моделдаги смартфон бренди ўрганилган.
Шундай қилиб, халқаро миқёсида энг кўп сотилган смартфонларнинг “топ-10″лиги билан танишинг:

1. iPhone 6s — 60 миллион дона;


2. iPhone 7 — 50 миллион дона;


3. iPhone 7 Plus — 25 миллион донадан зиёд;


4. iPhone 6s Plus — 25 миллион дона;


5. Samsung Galaxy S7 Edge — 25 миллион донага яқин;


6. Samsung Galaxy J3 (2016) — 25 миллион донага яқин;


7. Oppo A53 — 25 миллион донага яқин;


8. Samsung Galaxy J5 — 24 миллион дона;


9. Samsung Galaxy S7 — 24 миллион дона;


10. Samsung Galaxy J7 — 24 миллион дона.

Халқаро бозорда, шунингдек Huawei’нинг P9 смартфон модели ҳам оммалашган. Хитойлик ишлаб чиқарувчи OPPO’нинг смартфон етказиб бериш кўрсаткичи 109 фоизга ошган ва у жаҳондаги етакчи смартфон ишлаб чиқарувчилар қаторида 2015 йилдаги 7-ўриндан 3 поғона кўтарилиб, 2016 йилда 4-ўринни эгаллади. Ваҳоланки, Huawei билан солиштириб кўрганда бу ёш компаниянинг смартфонлари рўйхати у қадар бой эмас. Huawei халқаро бозорда машҳур. OPPO эса мобиль қурилмаларининг 80 фоизини Хитойнинг ўзида сотади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!