Galaxy Note 7’нинг “меросхўри” сотувга чиқади

Galaxy Note 7’нинг “меросхўри” сотувга чиқади

Samsung бир неча кунлардан сўнг Galaxy S8 флагманини намойиш қилади. У тўғрида деярли барча маълумотларни Терабайт ўқувчиларига тақдим қилиб боряпмиз. Шу кунларда Galaxy Note 7’нинг “давомчиси” бўлган Samsung Galaxy Note 8’нинг 2017 йилнинг кузида сотувга чиқиши тўғрисида маълумотлар пайдо бўлди. Унинг қуйидаги схемалашган тасвири интернетда тарқалиб кетди.

Мазкур телефон аппарати 6,4 дюймли, 4К сиғимли рамкасиз дисплей билан таъминланади. Тасвирда олд панелни деярли тўлиқ эгаллаб турган катта экранни кўриш мумкин. Бу жиҳатдан у Galaxy S8’дан ҳам илғор. Флагманда “Home” тугмаси бўлмайди ва бармоқ излари сканери орқа панелдан ўрин олади.

Корпуснинг чап томонида овозни бошқариш ва ўчириш тугмалари жойлашган. Коруснинг ўнг томонида эса Bixby овозли ёрдамчисини ишга туширадиган тугма мавжуд. Samsung’нинг тасдиқлашича, мазкур технология виртуал ёрдамчилар орасида “энг ақлли”си экан. Хусусан, у Apple яратган Siri’дан анча-мунча илғор. Чизмада вирутал ёрдамчи тугмаси ёнида яна бир тугма бор. Ҳозирча, унинг вазифаси номаълум. Эҳтимол, у стилусга мўлжалланган ёки камерани ишорали бошқариш учун керакдир.

Смартфонда 2 та, унинг том ва қуйи қисмида жойлашган овоз карнайи бор. Қуйи қисмда, шунингдек USB-C порти, 3,5 мм.ли айдио-қулоқчин учун коннектор ва S-Pen қаламчаси учун бўлмача бор. SIM-карта бўлмачаси ва хотира картаси учун бўлмачанинг том қисмида бўлиши айтилмоқда.

Чизмага кўра, экран устида олд камера ва кўзнинг рангдор пардасини текширувдан ўтказувчи сканер бор. Samsung Galaxy Note 8’га бугуннинг илғор Snapdragon 835 процессори ёки янада янгироқ Exynos 9 процессори ўрнатилиб, ундаги оператив хотира 6, доимий ички хотира 256 ГБ сиғимли бўлиши кутилмоқда.

2016 йилнинг август ойида сотувга чиққан Galaxy Note 7 смартфонининг ёниб кетиши жаҳон миқёсида кузатилгани туфайли, гаджет ишлаб чиқаришдан олиб ташланди. Samsung Galaxy Note 8’нинг 2018 йилдан сотувга чиқиши айтилмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!