Жанубий Кореяга ишлашга бориш учун онлайн анкета тўлдириш 29 мартда ҳам давом этади

Жанубий Кореяга ишлашга бориш учун онлайн анкета тўлдириш 29 мартда ҳам давом этади

Жанубий Кореяга бориб қонуний тарзда ишлашни истовчи ўзбекистонлик фуқароларга бу жараёнда енгиллик туғдириш мақсадида, анкеталарни онлайн тўлдириш имконияти тақдим этилган.

Шу кунларда Ўзбекистон фуқаролари мазкур сайт орқали (test-migration.uz) анкета тўлдириш жараёнларини бошлаб юборишган. Аммо мазкур сайт техник сабабларга кўра ишламай қолган. Катта эҳтимол билан бунга фойдаланувчиларнинг кўплиги сабаб бўлган.

Kun.uz сайтида ёзилишича, мазкур сайт 29 март куни эрталаб соат 9дан кечки 18га қадар ўз фаолиятини одатий тартибда давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз: Тестларда қатнашиш истагида бўлган фуқароларга Корея инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан қуйидаги талаблар қўйилган:

– фуқаронинг ёши 18 дан 39 гача бўлиши керак;
– жиноий жавобгарликка тортилмаган бўлиши лозим;
– Корея Республикасидан депорт қилинмаган ёки Корея Республикасига кириш тақиқланмаган бўлиши;
– Ўзбекистон Республикасидан хорижга чиқиши тақиқланмаган бўлиши;
– Кўриш қобилияти паст бўлмаган ва ранг ажрата олишлари мумкин бўлган;
– Жисмоний меҳнатга яроқли бўлишлари зарур.

Ушбу талабларга мос келган фуқаролар тест жараёнларида иштирок этишлари мумкин. Яна алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, тест синовларидан ўтиш учун корейс тилини, албатта, билиш шарт.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.