Xiaomi Президенти янги маҳсулот ҳақидаги сирни очди

Xiaomi Президенти янги маҳсулот ҳақидаги сирни очди

Хитойнинг Xiaomi компанияси Президенти Бин Лин (Bin Lin) ҳали анонси берилмаган Mi Pad 2 планшети ҳақида маълум қилди ва Weibo ижтимоий тармоғидаги ўз аккаунтида унинг расмларини ҳам эълон қилди.

Хiaomi бошлиғининг анонсдан аввалги бундай “чиқишлари” биринчи маротаба эмас. Аввалроқ Redmi Note 2 Pro да ҳам шундай вазият кузатилганди. Бундай ҳолат, компания намойиш қилинмаган маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларни қатъий сир сақлаётган бир пайда, тушунарсиз, албатта.

Ташқи кўриниши
Mi Pad 2 тўлиқ металл корпусга эга ва ҳеч қандай ортиқча элементлар мавжуд эмас. Илк Mi Pad ёрқин рангли пластикдан ишланган эди. Клавишлар тузилишида ўзгариш йўқ.

Тавсифи


Планшетнинг техник тавсифи маълум эмас, бироқ Xiaomi MI PAD 2 номи остидаги гаджет машҳур Geekbench бенчмарки базасига тушган. Тест натижаларига кўра, у 4 ядроли, 2,24 ГГц частотали Intel Atom x5-Z8500, 2 Гб оператив хотирага эга ва Android 5.1 базасида ишлайди.

Нархи ва намойиш вақти

Xiaomi планшетлари, одатда, қиммат бўлмайди ва компания ҳам имкон қадар кичикроқ нарх белгилайди. Шунга кўра, баҳоси 1499 дан 1799 юань бўлиши мумкин.

Mi Pad 2 планшетининг расмий намойиши 24 ноябрь куни бўлиб ўтади. Компания шу куни мазкур планшетдан ташқари Redmi Note 2 Pro смартфони ва бошқа қурилмаларни ҳам тақдим этиши мумкинлигини ёзади ахборот манбалари.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.