Photoskop – фотографлар учун бепул интерфаол курс

  •   DiMaX
  •  1324
  •  17.04.2017 14:43

Photoskop – фотографлар учун бепул интерфаол курс

Кўпчилик бошловчи сураткашлар, яхши қурилма – ажойиб тасвирлар суратга олишнинг асосий шарти, деб ҳисоблашади. Аммо энг зўр, профессионал қурилма қўлларига тушган тақдирда ҳам, ундан тўғри фойдаланиш учун ҳали кўп нарса ўрганиш кераклигини тушуниб қолишади.

Photoskop – фотоаппаратни мукаммал ўзлаштиришни истовчилар учун ташкил этилган батафсил онлайн-қўлланмадир. Сервиснинг асосий хусусияти шундан иборатки, у олинган маълумотларни амалда мустаҳкамлашга ёрдам берувчи машқлар ва интерфаол мисолларни ҳам ўз ичига олади.

 Таълим курси бир нечта дарсларга бўлинган. Уларни ўз кетма-кетлигида ўрганишингиз ёки мундарижадан ўзингизга керакли дарсни танлашингиз мумкин.

Дарсларда энг кенг тарқалган сюжетлар, масалан – студияда, пейзажда суратга олиш сирлари кўриб чиқилади. Ҳар бир ҳолатда камерани қандай созлаш бўйича маслаҳатлар берилади. Бунда сиз аппаратнинг интерфаол созламаларини мустақил алмаштиришингиз ва бунинг суратга таъсирини шу ондаёқ баҳолашингиз мумкин.

Қўлланманинг ягона камчилиги – барча материаллар фақат инглиз тилида тақдим этилганлигидадир. Аммо, ҳеч қандай изоҳларсиз ҳам тушунарли бўлган интерфаол тренажёрлар мавжудлигини инобатга олсак, буниси унча аҳамиятли эмаслиги аён бўлади.

Айни дамда Photoskop сайтида 12 та интерфаол дарс жойланган. Бироқ ишлаб чиқувчилар яқин орада яна олтита дарс қўшишларини эълон қилишган. Уларда ҳаракатдаги объектлар, шаршаралар, портретлар ва ҳоказоларни суратга олиш сирлари ўргатилади.

Янги дарслардан бехабар қолмаслик учун, сайтнинг тарқатмасига обуна бўлиб қўйиш мумкин.

Шунингдек, фотоишқибозларга смартфонда ажабтовур, таассуротли сурат олишнинг оддий усуллари ҳақидаги мақоламиз ҳам маъқул келса керак.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.