Март ойининг энг яхши 10 смартфони: AnTuTu версияси

  •   DiMaX
  •  1863
  •  22.04.2017 12:54

Март ойининг энг яхши 10 смартфони: AnTuTu версияси

AnTuTu – смартфонларнинг самарадорлигини ўлчашга мўлжалланган энг кенг оммалашган бенчмарк сервиси ва унинг иловаси. Унинг тестлари, моҳиятига кўра, мобиль қурилмаларнинг имкониятларини текширувчи стандарт бўлиб ҳам қолган.

Ҳар бир тестнинг натижаси ва фойдаланувчиларнинг фикрлари AnTuTu онлайн базасига жўнатилади. Бунинг шарофати билан у ерда катта ҳажмдаги статистик маълумотлар жамланиб боради. Шулар асосида эса бирор мавсумдаги энг яхши қурилмалар моделларини аниқлаш мумкин бўлади.

Компаниянинг Twitter’да эълон қилган навбатдаги тадқиқот натижалари 2017 йилнинг март ойидаги самарадорлиги энг юқори бўлган 10 та смартфонни аниқлаб берди. Унда чўққидаги иккита ўринни Apple қурилмалари эгаллаб олган, аммо унинг ортидан аллақачон OnePlus ва LeEco етиб келай, деб туришибди.

Шунингдек, гаджетлар самарадорлигининг улар нархи билан ўзаро уйғунлиги ҳам мазкур бенчмарк сервисида кўриб чиқилган. Қуйидаги диаграмма ёрдамида сиз, қайси смартфонлар ўзига сарфланган ҳар бир долларга қанчалик лойиқ эканини кўришингиз мумкин.

Аён бўляптики, бунда биринчиликни Lenovo маҳсулоти эгаллаган, аммо шундоққина ундан кейинги нақ тўртта (!) ўрин LeEco қурилмаларига тегишли эканига қарасак, мазкур фирма нарх сиёсати борасида анча юқорида экани маълум бўлади. Кўпчиликка севимли бўлган Xiaomi ҳам рейтингдан жой олган, аммо фақат иккитагина модели билан.

Рейтингдаги яна бир нечта қурилмаларнинг номини эса Хитойдан ташқарида ҳеч ким эшитмаган ҳам бўлса керак. Бу шундан далолат берадики, мамлакатдаги ишлаб чиқарувчилар ички бозор учун ҳам бақувват, ҳамёнбоп девайслар тақдим этишаётир.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.