Аёллар учун энг зўр Telegram-каналлар

  •   DiMaX
  •  5785
  •  22.04.2017 17:47

Аёллар учун энг зўр Telegram-каналлар

Мобиль иловалар барча соҳага дадил кириб келяпти, уларнинг ютуқларидан тобора кенг фойдаланилмоқда. Масалан, Telegram мессенжерида мулоқот қилишдан ташқари, ундаги турли каналлар орқали таълим олиш, янгиликлардан бохабар бўлиш мумкин ва ҳоказо.

Шундай яхши каналларнинг илк тўпламини аввал сайтимизда эълон қилганмиз. Бугунги тўпламимиз эса гўзал оқила аёлларимизга бағишланади. Улар асосан пардоз-андоз йўналишида бўлиб, кўпроқ рус тилида бўлса-да, оқила опа-сингилларимиз қийинчиликка дуч келишмайди, деб ўйлаймиз. Улардан ўзига ёққан каналга аъзо бўлид, қиз-аёлларимиз гўзаллик индустриясидаги сўнгги трендлардан бохабар бўлиб, ўзига оро бериш бўйича маслаҳатлар олиб боришлари мумкин.

  1. Don’t touch my face

Ўзига қарашга бағишланган жуда оммабоп бу канални Адэль Мифтахова юритади. У фанга таянган ҳолда маслаҳатлар бериб ва ўз фикрларини фотосуратлар билан мустаҳкамлаб боради. Адэлнинг каналида сиз юз парваришида кундузги кремнинг аҳамияти қандайлиги, терини қандай тўғри тозалашни ва косметик воситалар таркибидаги қайси ингредиентлардан эҳтиёт бўлиш лозимлигини билиб борасиз.

  1. Byebyeflaw

Ташқи кўринишига бефарқ бўлмаганлар учун яна бир канал. Унда Дарья Абрамова тери ва соч учун энг фойдали маҳсулотлар ҳақида тавсиялар бериб боради. Яна у қимматбаҳо воситаларнинг ҳамёнбоп аналогларини излаб топиб маълум қилади.

  1. OSTRIKOVS

Эркак киши юритувчи, аммо аёлларга бағишланган каналга тобингиз қалай? Сергей Остриков – Pudra.ru интернет-дўконининг креатив директори ва анчагина таниқли beauty-блогер (гўзаллик, пардоз соҳасида ёзувчи). Сергейнинг бу борада тажрибаси катта ва маслаҳатлари асосли. Каналда рекламал ҳам мавжуд.

  1. Дневник визажидзе

Визажист Ирен Шимшилашвили ўзининг ва ҳамкасбларининг ишларидан туширилган суратларни эълон қилиб боради. Яна косметика маҳсулотлари хусусида фикрларини баҳам кўради. Яна каналда визажистнинг кундалик турмушидан қизиқарли воқеалар ва ҳаётий маслаҳатлар ҳам бериб борилади.

  1. Бьюти за 300

Косметика ва макияж ҳақидаги оммабоп канал. Екатерина Сляднева косметик воситаларнинг жонли, батафсил тавсифларини эълон қилиб, яна аёлларга хос маслаҳатлар бериб боради.

  1. Melanholy Beauty Channel

Александра Гайковичнинг «лаббўёқ ва бошқа майда-чуйдалар» ҳақидаги канали. Бу майда-чуйдалар асосан маникюрга тегишли. Каналда лаб ва тирноқлар парвариши воситаларининг тавсифлари кўпроқ. Бошқа пардоз воситаларига ҳам жой ажратилган, албатта.

  1. Fifa

Бу – Fifabeauty.ru мустақил beauty-блогининг қайта йўлга қўйилган канали. Уни продюсер ва фотограф Наталья Покровская олиб боради. Унинг тавсифлари субъектив, аммо барибир қизиқарли.

  1. Beauty Insider

Шу номдаги оммабоп блогнинг Телеграм-канали. Бу ерда гўзаллик индустрияси янгиликларини, турли миш-мишларни учратасиз, аммо, муаллифларининг таъкидлашларича, улар ортиқча мақтовларсиз ва озроқ цинизм билан берилади. Шунингдек, макияж ва косметика ҳақида ёзадиганлар учун ҳам бу канал фойдали бўлади.

  1. Чем рисуют на лице

Бу канал beauty-блогерлар – Мила, Оля ва Лена томонидан юритилади. Улар Instagram ва Snapchat’даги тегишли публикацияларни кузатиб боришади ва янгиликларни тезда каналда баҳам кўришади.

  1. Kosmetos

Каналнинг таърифидан ҳам унинг йўналиши маълум: «Косметика ва Кардашьян хонадони ҳақидаги кўп гаплар». Уни яхшигина юмор ҳиссига эга Анна Саркисян юритади.

  1. Beauty Stuff

Маша исмли қиз beauty-муҳаррир бўлиб ишлайди ва ўз билимларини шу каналда баҳам кўриб боради. Сочларни кератинли қайта тиклашнинг одатда айтилмайдиган таъсирлари хусусидаги ёки MAC’нинг янги ёзги упаси ҳақидаги маълумотларга қизиқсангиз, бу канал сиз учун.

  1. Makeup is fun

Агар «қаловини топсангиз», макияж жуда осон ва қувноқ иш. Бу канал айни шунга бағишланган. Унда сиз контуринг нима эканини, румяндан қандай фойдаланиш кераклиги, колористика асослари ва бошқа кўплаб фойдали маълумотларни билиб оласиз.

  1. Канал красоты

Мазкур канал макияж, маникюр, соч турмаклари ҳақидаги фотосуратлар, гиф ва видеолавҳаларга тўла. Улар «минимум матн, максимум экшен» услубида.

  1. Рапупупунцель

Тор ихтисосликдаги – сочлар парвариши ва уларга алоқадор ҳамма нарса ҳақидаги канал. Унда шампунлар, спрейлар ва бошқа соч парвариши воситаларининг тавсифлари берилади. Бу канал оддий фойдаланувчиларга ҳам, сартарошларга ҳам қўл келади.

15. Мир маникюра

Бу канал тирноғига оро берувчиларга ва маникюр ишқибозларига аталган. Шунингдек, нейл-арт соҳасида ишловчи профессионалларга ҳам нафи тегади. Контенти асосан визуал кўринишда – фото, фото ва яна фото.

Шунингдек, Telegram’даги энг яхши ботлар ҳақидаги мақоламизга ва уларнинг 2-тўпламига ҳам назар солишингизни тавсия этамиз.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!