Gionee M6S Plus тақдим қилинди: 6 Гб “оперативка”, 6020 мАс аккумулятор!

Gionee M6S Plus тақдим қилинди: 6 Гб “оперативка”, 6020 мАс аккумулятор!

2002 йилда асос солинган Хитойнинг Gionee компанияси мана, бир неча йилдирки, смартфон бозорида ўзининг ўрнини топишга ҳаракат қилиб келмоқда. Унинг гаджетлари яхши жиҳатларга бой бўлиши баробарида, аксарият хитойлик смартфонлардан фарқли равишда қиммат. Жумладан, Gionee M6S Plus ҳам бундан мустасно эмас.

Gionee M6S Plus — металл корпусли, ўрта даражали процессорга эга ҳамда бош мақсади фойдаланувчининг маълумотларини ҳимоя қилишга мўлжалланган смартфон.

Gionee M6S Plus девайсидаги 6 дюймли Super AMOLED дисплей Full HD, яъни 1920х1080 пикселни қамраб олади. Ундаги 8 ядроли процессор — Snapdragon 653 2016 йилда Qualcomm томонидан тақдим этилган бўлиб, 1.97 ГГц частота тезлигида фаолият кўрсатади.

Gionee M6S Plus учун 6 гигабайтли тезкор хотира, шунингдек 64/256 Гб.ли доимий хотира танланган. Гаджетдаги бош камера 12 МП ҳамда фазали автофокус функциясига эга, объектни суратга олиш тезлиги 0,03 секундни ташкил қилади. Ёруғлик қамроқи учун f/1.9 стандартидаги апертура ўрнатилган. Бош камеранинг пиксел ҳажми 1,4μm. Олд камера сиғими — 8 МП.

Gionee M6S Plus’да бармоқ излари сканери, маълумотларни шифрлаш орқали уларнинг ҳимоясини таъминлайдиган махсус процессор мавжуд. Ўзига хос жиҳати шундаки, смартфон маълумотларни операцион тизим доирасида эмас, яъни муайян иловада эмас, ушбу махсус электрон чипда шифрлайди. Бу эса маълумотларнинг юқори даражадаги хавфсизлигини таъминлайди.

Gionee M6S Plus заводдан Android 6.0’нинг ўзлаштирилган Amigo OS операцион тизими бошқарувида чиқарилмоқда. У алоқа тармоғининг 4G LTE тармоғида ҳам ишлайди. Яна бир ўзига хос жиҳати — унинг аккумулятор сиғими 6020 мА соат ва Quick Charge 3.0 тезкор қувватлаш, қувват сарфлашни бошқаришнинг ақлли тизими билан таъминланган.

Gionee M6S Plus’нинг 6/64 Гб талқини $508, юқори — 256 Гб модификацияси эса $624 доллардан сотувга чиқарилади.