iPhone билан боғлиқ энг ғаройиб воқеа

iPhone билан боғлиқ энг ғаройиб воқеа

Уй харид қилиш инсон ҳаётидаги энг қиммат ва муҳим жараёнлардан бири. Айниқса, уйнинг нархлари тобора ошиб борадиган Хитойдек давлатда уй харид қилиш ҳаммага ҳам эмас. Аммо, эпласа бу ерда текинга ҳам уйлик бўлиш мумкин. 2016 йилнинг ноябр ойида Хитойдаги таниқли Tian Ya Yi Du ижтимоий порталида фойдаланувчининг ўз ҳамкасби тўғрисида эълон қилган пости қизғин баҳс-мунозаларга сабаб бўлди. Барчасини бошдан ҳикоя қиламиз.

Сўнгги вақтларда Хитойда севган қизига янги айфон совға қилиш урфга кирган. Бундан фойдаланиб қолган, асли Хитой жанубидаги Шенжендан бўлган Шиаоли исмли қиз ҳуснига маҳлиё бўлган 20 нафар ошиқларига яқиндагина совға қилинган, ҳали талаш бўлаётган iPhone 7 смартфонидан совға қилишларини сўрайди.

Табиийки, бундай имкониятни қўлдан бой бермаслик учун, ошиқ йигитлар ўзларини ўққа-чўққа уриб, сўралган совғани топиб келишади. 20 та iPhone 7 смартфонини қўлга киритган Шиаоли эса уларни 120,000 (120 млн сўм) Хитой юанига сотади ва бу пул эвазига шаҳар атрофида жойлашган уй учун банкка депозит тўлайди.

Уддабурон Шиаоли дўстларига янги олган уйини кўрсатганида барча онаси уй бекаси ва отаси муҳожир ишчи бўлган камбағал қизнинг қандай қилиб уй остиб олганидан ҳайратда қолади.

Қисқа фурсат ичида Хитойнинг Weibo тармоғида “уй учун 20 та смартфон” ҳештеги мамлакат миқёсида энг юқори трендга айланиб, 13 миллион маротаба улашилади. Турли қизиқарли муносабатлар билдирилади.

“Мен битта йигит топа олмайман. У бўлса 20 тасини бошини айлантириб, камига 20 та айфон ҳам олдирибди. Ундан дарс олсам бўлар экан …”, “Қанчалар шарманда қиз …”, “20 та аҳмоқ йигитни жазолабдими — қандини урсин …”

Бу воқеага шубҳа билан қараган ва ойдинлик киритишни истаган BBC’нинг Хитой бўлинмаси компания орқали Шиаолини суҳбатга ҳам тортишни истаган. Бироқ, “қаҳрамон” қиз бу таклифни рад қилган. Бу воқеа ҳозиргача ҳам айфон билан боғлиқ қизиқ ҳикоя сифатида оғиздан-оғизга кўчиб юрибди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!