Муҳим кашфиёт: iPhone калькуляторида нотўғри терилган белгини ўчириш мумкин

  •   DiMaX
  •  2542
  •  04.05.2017 10:27

Муҳим кашфиёт: iPhone калькуляторида нотўғри терилган белгини ўчириш мумкин

Кўпчилик билмаса керак, аммо iOS калькуляторида тасодифан нотўғри терилган рақамни ўчириш имкони бор.

iPhone стандарт калькуляторида Backspace тугмачаси йўқлиги кўпчиликнинг асабига теккан бўлиши шубҳасиз. Айниқса, адашиб бошқа рақамни териб юборганлар буни яхши тушунишади. Аммо шу нотўғри терилган белгини ўчириб ташлашга имкон берувчи махфий амал бор экан!

Хўш, қандай ўчирамиз?

Бунинг учун экрандаги ўша ифодалар майдончасида силаш ҳаракати амалга оширилади. Агар ўнгдан чапга силасангиз – у ердаги охирги рақам ўчирилади, чапдан ўнгга силасангиз – биринчи турган рақамни ўчирасиз.

Битта силаш билан биргина рақам олиб ташланади. Агар бир нечтасини ўчириш керак бўлса, шунга яраша кўп марта силашингизга тўғри келади. Асосийси – бунда клавиатурага тегиб кетмасангиз бас.

Мана, қуйидаги видеолавҳада бу амалда кўрсатиб берилган:

 

Ушбу махфий имконият iPhone эгаларига камида 2012 йилда тақдим этилган. Аммо ишлаб чиқувчилар негадир буни яширин тарзда жойлашган ва ошкор этишмаган. Шунинг учун уни кўпчилик билмайди; тасодифан топиб олганлар эса бошқаларга айтиб ўтиришмаган – шунчаки бу функцияни топиш қийин эмас-ку, уни бошқалар ҳам билса керак, деб ўйлашган.

Нима бўлганда ҳам, iPhone соҳиблари эндиликда калькуляторда бирор рақамни нотўғри киритиб қўйган тақдирда, жаҳл билан С тугмачасини босиб, ҳаммасини ўчириб ташлаб, ҳисоб-китобни бошидан бошлашларига ҳожат йўқ. Афсуски, уларнинг аксарияти мазкур функциядан шу пайтгача хабар топишмаган. Нима ҳам дердик, ҳечдан кўра кеч-да.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.