Oppo F3 Plus камераси Galaxy S8’га қарши: 485 ва 850 долларлик смартфонлар кураши

Oppo F3 Plus камераси Galaxy S8’га қарши: 485 ва 850 долларлик смартфонлар кураши

Samsung 850 АҚШ долларидан бошлаб сотаётган Samsung Galaxy S8+ сурат олишда бренднинг бошқа смартфон моделларидан бирмунча устун. Смартфон бош камераси 12 мегапикселли, Samsung бу гал камерага техник эмас, дастурий ўзгартиришлар киритган, яъни тасвирни шакллантириш алгоритми такомиллаштирилган. Олд камера — 8 мегапикселли ва автофокус тизимига эга, бу эса селфи-суратларнинг ёрқин ва тиниқлигига хизмат қилади.

У билан бир вақтда тақдим қилинган Хитойнинг Oppo брендининг “ижоди” бўлмиш  «SelfieExpert» лақабини олган. Унинг олд камераси 2 та. Гаджетга бош камера учун 16 МП сиғимли Sony IMX398 сенсори ўрнатилган. OPPO F3 Plus 485 АҚШ долларидан сотувга чиқарилган.

Икки хил нархдаги смартфонларни ўзаро таққослаш хато бўлиши мумкин. Бироқ, қуйидаги, бу смартфонларда олинган суратларга баҳо бериб, эҳтимол фикрингиз ўзгариб қолар.

Эслатма: барча суратлар бир хил шароитда олинган.

1-манзара: Кундузги шароитда кенг бурчакли сурат олиш.

OPPO олган сурат ёрқин бўлса ҳам, бино ранги бир оз яшил тусга кирган. Samsung олган суратда эса аниқлик ва табиийлик юқори.

2-манзара: Табиат гўзаллигини муҳрлаш ва сўнг суратни яқинлаштириб кўриш.

Бир қараганда OPPO олган сурат нисбатан ёрқин ва таассуротлига ўхшайди. Бироқ, бу суратларни олгандан кейин яқинлаштириб кўрсак, S8 Plus олган сурат OPPO F3 Plus’никига қараганда деталарга бой эканига гувоҳ бўламиз.

S8+ камерасида умумий манзара қорайиброқ кўринган. Шу билан бирга, табиийлик сақлаб қолинган. Oppo камераси манзарани қайта ишлаётган қўшимча ёрқинликни таъминлайди. Бу эса баъзи ўринда сурат сифатига таъсир қилади.

3-манзара: Ичкари шароитда яқиндан суратга олиш маҳорати.


Қуйидаги суратлар сифат жиҳатидан бир-бирига жуда яқин. Кичкина фарқ билан Samsung флагмани устунлик қилиши мумкин.

4-манзара: Ёруғлик паст ичкари шароитда фоточақноқни ёқмасдан сурат олиш.

Қоронғулик ҳар қандай смартфоннинг энг юқори имкониятини синовдан ўтказади. Бу гал ҳар иккала телефон ISO функциясини ишга солган. Samsung Galaxy S8+ ёруғлик паст шароитда сурат олишда маҳоратини намойиш қилган.

Хулоса
Смартфон саноатида тажриба ва мактаб ҳам муҳим аҳамиятга эга. Юқоридаги Samsung мисолида биз бунга гувоҳ бўлдик. Ёш OPPO компанияси ҳам F3 Plus каби яхши смартфонлар ишлаб чиқариш ҳаракат қилмоқда. Бинобарин, биз юқорида тилга олган камчиликлар оддий фойдаланувчи учун аҳамиятсиздир. Бироқ, 480 ва 850 доллар ўртасидаги фарқ жуда сезиларли. Умид қиламизки, йиллар ўтиб бу бренд ҳам кучли камерафонлар билан кураша оладиган рақобатбардош гаджетлар ишлаб чиқара бошлайди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!