Xiaomi Redmi 4X “кучайди”, аммо арзонлигича қолди

Xiaomi Redmi 4X “кучайди”, аммо арзонлигича қолди

Ҳамёнбоп смартфон ишлаб чиқарадиган Xiaomi компаниясининг мобил алоқа қурилмалари туркуми орасида жорий йил февралида тақдим қилинган Xiaomi Redmi 4X модели энг арзон яхши смартфон сифатида танилган. Смартфон 2 хил — 2/16 Гб ҳамда 3/32 Гб модификацияларда ишлаб чиқарилаётган эди.

Ишлаб чиқарувчи энди бу моделнинг юқори талқинини 4 гигабайтли тезкор ҳамда 64 Гб доимий хотира билан таъминлашга қарор қилди. Энг муҳими — Xiaomi Redmi 4X’нинг нархи ўша-ўша — $159. У 9 майдан бошлаб сотилади.

Смартфоннинг қолган жиҳатлари ўзгаришсиз қолган: ихчамгина 5 дюймли металл корпус, 2.5D эффектидаги қайрилма шиша қопланган HD экран, 5 мегапикселли олд ҳамда фазали автофокусга эга 13 мегапикселли бош камера, 8 ядроли Snapdragon 435, сиғими 4100 мА соат бўлган аккумулятор, 128 гигабайтгача флешкани ўқийдиган бўлмача, орқа панелда бармоқ излари сканери, Android 6.0’нинг MIUI 8 талқини. Смартфонда Bluetooth, Wi-Fi, GPS, 4G LTE (VoLTE) ва инфра-қизил порт мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 29 апрел ҳолатида «Малика» савдо марказида Redmi 4X (16 ГБ) 1,315,000 сўмдан сотилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.