Россия фуқароси iPhone 6’га бобосининг медалларини таклиф қилди

Россия фуқароси iPhone 6’га бобосининг медалларини таклиф қилди

Россия Федерациясининг таркибига кирувчи Коми Республикасида истиқомат қилувчи фуқаро 8 май куни «ВКонтакте» тармоғидаги саҳифасида катта бобоси II Жаҳон урушидаги қаҳрамонликлари учун олган медал ва орденларни iPhone телефонига алмаштирмоқчи эканини айтиб, аноним тарзда интернетда эълон қолдирган.

Фойдаланувчининг фикрига кўра, Apple компаниясининг айфони ёки планшетини харид қилиш учун у ҳарбий мукофотларни сотмоқчи. Шунингдек, бу одам медалларни айфон ёки айпедга алмаштиришга ҳам тайёр. Бу тўғрида PG11.ru нашри хабар тарқатган.

“Буюк ғалаба — 9 май байрамига ҳам 1 кун қолди. Афсуски, катта бобом байрамдан 1 ҳафта бурун оламдан ўтди. Ундан эса бир нечта медаллар қолди. Энди улар бизга керак эмас. Бобомга ҳам! Шу боис, уларни сотишга қарор қилдим, Aipad Air ёки iphone 6 смартфонига ҳам алмашаман. Қизиқувчилар қўнғироқ қилишсин”, деб ёзади у.

Интернет фойдаланувчилари бу ҳолатни миллат шаънига нисбатан шармандалик сифатида баҳолаб, фуқарони танқид остига олишган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!