Honor 6С: янги “ҳамёнбоп”ни харид қилиш учун 6 сабаб

Honor 6С: янги “ҳамёнбоп”ни харид қилиш учун 6 сабаб

2017 йилнинг май ойида халқаро бозорга Huawei’нинг навбатдаги нисбатан арзон смартфони — Honor 6C тақдим қилинди. Huawei’нинг “чўнтак кўтарадиган” алоқа воситалари юртимиз электроника воситалари бозорида оммабоплигини ҳисобга олиб, қуйида ушбу смартфонга хос жиҳатларни санаб ўтамиз.

1. Дислпей: Металл корпусли девайсга 5 дюймли HD (720 x 1280 пикселли), 2.5D эффектига эга шиша қопланган экран ўрнатилган. Орқа панелдан бармоқ излари сканери ўрин олган.

2. Дастурий ва аппарат таъминоти: Android 6.0 Marshmallow’нинг ўзлаштирилган EMUI 4.1 талқинида ишлайдиган аппарат таъминоти учун 1,4 ГГц частота тезлигида ишлайдиган 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 435 процессори, 3 гигабайтли тезкор хотира, 128 ГБ.гача кенгайтириш мумкин бўлган 32 гигабайтли доимий хотира танланган.

3. Аккумулятор: Ундаги қувват сиғими 3020 мА соат бўлган аккумулятор фаол фойдаланганда 3 кунгача бемалол етади. Қолаверса, қувват тақсимотини мувофиқлаштирувчи махсус дастур орқали гаджет “кутиш” режимида 250 соатгача ишлайди.

4. Камера: Honor 6C 5 мегапикселли олд ва 13 мегапикселли бош камерага эга.

5. Қизиқ жиҳати: Смартфонда махсус файл тизимини яхшиловчи технология бўлиб, у процессор самарадорлигини 20 фоизгача оширади. Бармоқ излари сканери бармоқ зарбига кўра ҳам турли функцияни бажаради.

6. Нархи: Honor 6C смартфон бозорида 220 АҚШ долларидан бошлаб сотилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!