Сенсация: ҳар қандай юзани сенсорга айлантириш технологияси яратилди!

  •   DiMaX
  •  1154
  •  12.05.2017 16:47

Сенсация: ҳар қандай юзани сенсорга айлантириш технологияси яратилди!

Америкалик олимлар ишлаб чиққан янги технология Electrick деб номланди, деб ёзади GeekLand сайти. Уларнинг ихтироси шундан иборатки, махсус ўтказувчан бўёқ билан исталган нарсанинг сиртини сенсор юзага айлантириш мумкин!

Унинг ёрдамида энди исталган предметни ёки бирор нарсанинг юзасини тегинишларни сезадиган қилиш, сўнгра у ёки бу ҳаракатларнинг бажарилиши учун дастурлаш мумкин.

Тадқиқотчиларнинг ўзлари айтишларига кўра, уларнинг янги ишланмаси худди сенсор орқали бошқарилувчи кўпчилик қурилмалар сингари, «шунтирловчи эффект»ни, яъни, электр узатиш чизиқларининг ишлаш сифатини ошириш усулини қўллайди. Бунга эса электр томографияси ёрдамида эришилган; у электрод жуфтлиги орқали токнинг кичик бир қисмини ўтказиб юборади ва кучланишнинг ҳар қандай ўзгаришларини қайд этади.

Етакчи мутахассислардан бирининг таъкидлашича, шу пайтгача ҳали ҳеч ким бўёқли баллонча ёрдамида исталган юзани сенсорга айлантирган эмас.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!