Xiaomi Mi Max 2: камерасида олинган илк сурат, нархи ва жиҳатлари

Xiaomi Mi Max 2: камерасида олинган илк сурат, нархи ва жиҳатлари

Смартфон ишлаб чиқарувчиларининг йирик экранли смартфонлари халқ тилида «планшетофон» дейилади. Катта экранли фаблет ишлаб чиқаришда Xiaomi ҳам ортда қолаётгани йўқ. Жумладан, унинг Xiaomi Mi Max туркуми катта экранли ҳамёнбоп телефон моделлари орасида таниқлидир. Туркумнинг навбатдаги — Xiaomi Mi Max 2 модели етарлича қизиқ ва ўзига хос.

Xiaomi Mi Max планшетофони 2016 йилда энг яхши сотилган гаджетлардан бири. Шу сабабли, компания уни янги талқинда кучли жиҳатлар билан тақдим қилмоқда. Xiaomi Mi Max 2 “аждоди”га муносиб: металл корпусли девайс 6,44 дюймли FullHD‑дисплей, аппарат платформасида 8 ядроли яп-янги Snapdragon 660 процессори 4/6 гигабайтли тезкор хотира, 5000 мА соатли аккумулятор, Android 7.1.1 Nougat’нинг янги MIUI 9 прошивкасига эга бўлади.

12 май куни инсайдерлар томонидан ҳали тақдим қилинмаган фаблетда олинган 4000х3000 пикселли қуйидаги илк сурат эълон қилинди. Планшетофонда 12 мегапикселли Sony IMX378 сенсори, яъни 2016 йилнинг энг илғор, mi5s смартфонида фойдаланилган бош камеранинг бўлиши кутилмоқда.

Маълумотларга кўра, фаблет 215-245 доллар атрофидаги нархда сотувга чиқарилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!