Pocket Sense – смартфонни ўғирлашдан сақловчи ишончли илова

  •   DiMaX
  •  3589
  •  13.05.2017 10:31

Pocket Sense – смартфонни ўғирлашдан сақловчи ишончли илова

Смартфон – ўғриларнинг энг «севимли» матоҳларидан бири. Pocket Sense эса бу борада уларга имкон қолдирмайдиган воситадир.

Ушбу иловани Android тизимли смартфонга ўрнатганингиздан сўнг, унда Pocket Sense Mode функциясини фаоллаштириш лозим. Шундан кейин эса, ҳар гал қурилмангизни чўнтакдан ё сумкадан чиқарганингизда, баланд овозда сигнал чалина бошлайди. Уни тўхтатишнинг ягона йўли – гаджетни блокдан чиқаришдир. Тушунгандирсиз – агар ўғри сизга сездирмайгина телефонингизни чўнтагингиздан олса, смартфоннинг ўзи бундан сизни огоҳ этади.

Илованинг созламаларида тревога чалина бошлашигача бўлган қисқа вақтни белгилаб қўйиш мумкин. Шунда смартфонни ўзингиз чиқариб олганингизда, сигнал чалина бошламасиданоқ блокдан чиқарасиз ва ортиқча ноқулайлик бўлмайди.

Яна битта қизиқ функция – Charge Sense Mode. Бунда, телефонни қувватлашга қўйган бўлсангиз-у, кимдир сизга билдирмасдан уни узиб қўйса, илова сигнал чалади. Саёҳат пайтида, ишхонада ёки умуман – ўз уйингиздан бошқа жойда девайсни қувватлашга тўғри келиб қолганида, бу жуда асқотади.

Учинчи режим эса Motion Sense Mode деб номланади. Бунда смартфонни кимдир қўлига олиши – у ҳаракатга келиши билан дастур ташвишли овоз чиқара бошлайди.

Айтиш керакки, мунтазам тарзда ишлатиб юрилса, Pocket Sense асабингизга тегиши мумкин. Шу боис, уни фақатгина зарурат бўлган пайтларда фаоллаштиришни маслаҳат берамиз. Уни Google Play дўконидан мана бу ҳавола орқали юклаб олиб ўрнатасиз.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.