Россияда Samsung Galaxy S8 ва S8+ ўртача 15% га арзонлашди

  •   DiMaX
  •  3159
  •  13.05.2017 11:26

Россияда Samsung Galaxy S8 ва S8+ ўртача 15% га арзонлашди

Яқинда тақдим этилиб, дунё бўйлаб савдолари бошланган Samsung Galaxy S8 ҳамда S8+ флагманлари Россия Федерациясида арзонлаша бошлади, деб хабар беради Hi-Tech Mail.Ru нашри. Бу икки моделнинг нархи ўртача ўн беш фоизга, баъзи жойларда эса ҳатто ундан ҳам кўпроққа пастлаган.

Агарда савдолари бошланган пайти бу икки қурилманинг тавсия этилган чакана нархлари тегишлича 54 990 ва 59 990 рублга тенг, баъзи жойларда ундан ҳам юқори бўлган эса, бугунги кунга келиб уларнинг нархида энг пастки чегара тегишлича 49 350 ҳамда 49 990 рублгача тушган. Афтидан, бу арзонлашув ҳали яна давом этса ҳам керак, дейилади хабарда.

Аммо битта жиҳати бор: нархлар тушиши смартфонларнинг рангига боғлиқ. Ҳаммадан ҳам кўпроқ сариқ топаз рангидаги Galaxy S8 ва S8+ телефонлари арзонлаган. Арзонлашув бўйича улардан кейинги ўринда эса мистик аметист рангидаги қурилмалар бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу ерда гап умумий олганда чакана савдо ҳақида кетяпти, дейилади манбада. Samsung онлайн-магазинларида ва йирик ритейлерларда смартфонлар нархи ҳалиям ўша бошланғич ҳолатида турибди. Аён бўляптики, нисбатан арзон Galaxy S8 ҳамда S8+ смартфонлари Россияга бошқа мамлакатлардан олиб кирилмоқда. Чунки бу мамлакатда мазкур моделлар учун расман белгиланган нархлар анча юқори.

Яна таъкидлаш ўринлики, Россияда Samsung компанияси нафақат сотилган смартфонларининг умумий сони борасида, балки қимматбаҳо флагманларни етказиб бериш бўйича ҳам Apple’дан олдинлаб кетган. Етакчининг алмашиши, кўриниб турибдики, Samsung Galaxy S8 ҳамда S8+ флагманларининг чиқиши билан боғлиқ.

Ўзбекистонга келсак, уларнинг «Малика» савдо марказидаги нархлари сайтимизнинг тегишли бўлимида мунтазам тарзда бериб борилмоқда. Жумладан, 10 май санасидаги маълумотга кўра, Samsung Galaxy S8 модели 5 745 000 сўмга, Galaxy S8+ эса 6 705 000 сўмга баҳоланган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.