Amazon сенсор экранли “Echo Show” ақлли ёрдамчини тақдим қилди

Amazon сенсор экранли “Echo Show” ақлли ёрдамчини тақдим қилди

Amazon компанияси 9 май куни 2-авлод ёрдамчи ақлли тизим гаджети бўлган Amazon Echo Show’ни тақдим қилди. Бу галги гаджетнинг фарқи энди унинг “тачскрин”, яъни сезгир экрани, видеокамераси ва бир нечта фарқли жиҳатлари мавжуд. Бу қурилма компаниянинг виртуал ақлли тизими бўлган Alexa билан марказлаштирилган. Фойдаланувчи “Alexa” номи билан гаджетга буйруқ беради.

Мисол учун, гаджет ёрдамида видео қўнғироқларни ҳам амалга ошириш мумкин. Бунинг учун “Alexa, онамга қўнғироқ қил”, дейиш кифоя. Суҳбатдошда ҳам худди шундай девайснинг бўлиши шарт эмас: Amazon Alexa app иловаси мавжуд смартфондан ҳам қўнғироқ қилиш мумкин.

Қолаверса, Echo Show тайёр маълумотлар базаси: сиз мусиқа тинглаш, интернетдаги видео тармоқлардаги видеоларни томоша қилиш, маълумотлар олиш, тезкор тв-янгиликларни кўриш имконига эгасиз. Дейлик, сиз фарзандларингиз ухлаб ётган хонага ўрнатилган камерани ақлли ёрдамчи билан уласангиз, тун бўйи Amazon Echo’дан уларнинг аҳволини сўрасангиз, гаджет камера билан уланиб, ўз экранида болаларнинг аҳволини намойиш қилади.

YouTube видеоларини кўриш, санъаткор номи ёки мусиқа жанрини айтиб Amazon Music’даги 13 миллиондан зиёд мусиқаларни тинглаш, ҳовли-жойдаги хавфсизлик камераларини кузатиш, суратларни кўриш, об-ҳаво маълумотлари билан танишиш, харидлар қилиш, кунни режалаштириш, учрашувларни белгилаш ва бошқа муҳим ишларни амалга ошириш мумкин. Ва барчасини шунчаки овозли буйруқ билан амалга ошириш мумкин.

Гаджетда Dolby карнайлари, Ring&Arlo камералари, 8 та микрофон, шовқинни камайтирувчи микрофон ва бошқа муҳим деталлар бўлиб, бу унга уйдаги бошқа ақлли буюмлар билан уланиш имконини беради.

Echo Show гаджетини етказиб бериш 2017 йилнинг 28 июнидан бошланади. Унга ҳозирдан $229.99 АҚШ доллари эвазига буюртма бериш мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!