“MP3” формат ўз умрини яшаб бўлди

“MP3” формат ўз умрини яшаб бўлди

90-йиллар ҳамда 2000-йилларнинг бошларида улғайган авлод учун MP3 форматидаги қўшиқларни юклаб олиб, мусиқий коллекцияни тўлдириш урф бўлган.

MP3 (аниқроғи: “MPEG-1/2/2.5 Layer 3” (MPEG-3 эмас) аудио маълумотни сақлаш формати 1992 йилда Германиянинг Фраунгофер институти томонидан кашф қилинган.

MP3 қисқа фурсат ичида оммалашиб, мусиқий файллар учун жаҳондаги 1-рақамли аудио форматга айланди.

MP3 форматида аудио маълумотдаги қулоққа чалинмас, аммо файл ҳажмини катталашишига сабаб бўлаётган кераксиз орқа фонлар олиб ташланади ҳамда аудио маълумот сифатини сезилмас даражада қисқартириш эвазига овоз сиқилади. Яъни, бунда йирик ҳажмли аудио формат имкон қадар сифатли, аммо кичик ҳажмли файлга айланар эди.

Жаҳоннинг деярли барча рақамли қурилмалари, жумладан компютерлар, Android ёки iPhon қурилмалари, Smart TV ва воситалар MP3 файлларни ўқишга мўлжалланган.

Фраунгофер институти маълумотларига кўра, 2017 йилнинг 23 апрелида бу форматга оид барча патент ва лицензиялар бекор қилинган. Шу тахлит, mp3 ўз ўрнини “aac” ёки “ogg” каби замонавий ва илғор форматларга бўшатиб бермоқда.

Биз эса, кўплаб мусиқаларни ҳузур билан тинглашимизга ёрдам берган қадрли MP3 аудио форматига ёрқин хотиралар учун раҳмат айтиб, у билан хайрлашиб қоламиз.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!