Toyota 2020 йилги Олимпия ўйинларини учар такси билан таъминламоқчи

  •   DiMaX
  •  995
  •  16.05.2017 10:19

Toyota 2020 йилги Олимпия ўйинларини учар такси билан таъминламоқчи

Toyota компанияси ер сатҳидан ўн метр юқорида, соатига 100 километр тезликда учадиган дрон-автомобилни яратиш устида ишлаяпти. SkyDrive деб аталувчи мазкур қурилмани жамоа кейинги йил синовдан ўтказишни ҳамда 2020 йили Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларининг бошланиш пайтига лойиҳанинг тижорий мақсадда тақдим этишни режалаштирмоқда.

Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, катталиги 2,9 метр келадиган SkyDrive дунёдаги энг кичкина учар машина бўлади. Бироқ шу пайтгача ҳали бирорта ҳам тижоратга тақдим этилган учар машина мавжуд эмас.

Toyota модели ҳар қандай жамоат йўлида ҳам юра оладиган бўлади. Бундан ташқари, янги учар автоуловни бошқариш ҳам осон бўлишини ваъда қилишмоқда.

Компания мазкур лойиҳага 9,3 миллиард АҚШ долларига яқин маблағ киритмоқчи.

«Агарда ҳамиша кутиб ўтиравериб, фақат технология тайёр бўлганидан кейингина маблағ тикадиган бўлсак, у ҳолда тараққиётга эриша олмаймиз», – дейди Toyota раҳбари Такеши Ичимада.