Galaxy S8 Samsung’нинг умидини пучга чиқарди

Galaxy S8 Samsung’нинг умидини пучга чиқарди

Samsung компанияси бир ой ичида Galaxy S8 ҳамда Galaxy S8+ смартфонларидан 5 миллион дона сотгани маълум бўлгач, экспертлар компаниянинг ўз флагманига юқори баҳо бергани, унинг савдо суръати 2014 йилда сотилган Galaxy S4’дан ҳам ёмонроқ эканини айтишмоқда.

Samsung Galaxy S8 савдоси тўғрисида маълум қилар экан, тайинли бирор фикр билдирмаган. Флагман савдоси бир текис кетаётгани айтилган холос. Худди шундай муносабат 2011 йилда Galaxy Tab гаджети савдосига нисатан ҳам билдирилган эди. Ўшанда кўп ўтмай Galaxy Tab’нинг бир ойда бор-йўғи 2 миллион дона сотилгани маълум бўлган.

2015 йилда Galaxy S5 бир ойда 11 миллион донада сотилиб, янги рекорд ўрнатилган. Galaxy S6 ва Galaxy S6 edge’дан илк ҳафтада 10 миллион дона бозорга чиқарилган бўлса ҳам, зўрға 6 миллионтаси сотилган. Шундан сўнг кореялик ишлаб чиқарувчи флагманлари савдосида пасайиш кузатилмоқда. Унинг америкалик рақиби — Apple’да эса аксинча. Гарчи, Apple умумий миқёсда кам смартфон сотса ҳам, смартфон савдосида Samsung’га қараганда 5,4 маротаба кўпроқ фойда олади.