iPhone SE Ҳиндистонда ишлаб чиқарила бошлади

  •   DiMaX
  •  1211
  •  18.05.2017 14:24

iPhone SE Ҳиндистонда ишлаб чиқарила бошлади

Apple компанияси iPhone SE смартфонларини Ҳиндистон ҳудудида ишлаб чиқара бошлади, дея хабар беради The Wall Street Journal. Завод Бангалор шаҳрида жойлашган, маҳсулотнинг илк партияси бир ҳафтадан кейин тайёр бўлади.

Энди нима бўлади?

Apple Ҳиндистонда йирик бозор билан шуғулланишга жиддий қарор қилган, чунки компания у ерда даромад қилиш имкониятлари катта бўлишидан умидвор.

Аммо ҳозирча мамлакат ичида юқори кўрсаткичлар билан мақтана олмайди. Охирги ҳисоб-китобларга қараганда, Apple маҳаллий бозорнинг атиги уч фоизини эгаллаган. Аммо янги очилган завод тезда истеъмолчилар эътиборини қозонишга ёрдам беради.

Ҳиндистон қонунчилигига кўра, мамлакатда ўз фирма дўконини очиш учун, Apple ўз маҳсулотининг камида 30 фоизини унинг ҳудудида ишлаб чиқариши лозим.

Нархи арзон бўлармиш…

Тарқалган гап-сўзларга кўра, Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган iPhone SE нархи 220 АҚШ долларига тенг бўлар эмиш (ҳозирда мазкур смартфон нархи аслида 400 долларга яқин).

Аммо ҳозирча бу маълумот тасдиқланмаган, чунки Apple ўзининг исталган моделдаги маҳсулотига бутун дунё бозорларида бир хил нарх белгилайди. Лекин ҳозирда компания ҳиндистонликлар учун чегирма қилиши эҳтимоли ҳам мавжуд. Ахир, бозорнинг бозорнинг атиги уч фоизи раҳбариятни қониқтирмайди, Apple бу ердан анчагина катта даромад олиш имкониятига эга.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!