Galaxy Note 8 Samsung’нинг янги авлод камера инновациясига эга бўлади

Galaxy Note 8 Samsung’нинг янги авлод камера инновациясига эга бўлади

Сўнгги йилларда смартфон камераси ҳаваскор камераларни истеъмолдан чиқариб юборди. Камерафонлар ҳаттоки бир неча минг доллар турадиган профессионал камералар билан ҳам беллашмоқдалар. Илғор камерали смартфонлари билан танилган Samsung компанияси кейинги флагманларини қўш модулли камералар билан таъминлашга тайёргарлик кўрмоқда. Жумладан, Galaxy Note 8’нинг шу жиҳатга эга бўлишига шубҳа қолмади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Samsung Galaxy Note 8’нинг бош камераси учун қўш — юқори сиғимли сурат олувчи 12 мегапикселли ҳамда кучли фокус тизимига эга телеобъектив вазифасини бажарувчи 13 мегапикселли сенсорлар танланган. Камеранинг кучли жиҳати — 3 карралик оптик яқинлаштириш технологиясидир.

2017 йилда худди шундай суратга олиш технологиясига эга бир қанча смартфонлар бозорга чиқарилди ва уларга талаб ҳозир ҳам юқори. Маркетологларнинг фикрича, ҳозир смартфон бозоридаги бош камераси қўш бўлган телефонлар улуши 5% бўлса, 2020 йилга келиб бу кўрсаткич 34% га кўтарилади. Яъни, ҳар учта смартфондан бири қўш-объективли бўлади.