Facebook орқали ‘Овқат буюртма қилиш’га нима дейсиз?

Facebook орқали ‘Овқат буюртма қилиш’га нима дейсиз?

Facebook ўзининг иловасида овқатга буюртма бериш хизматини синовдан ўтказмоқда. Энди бош менюдаги гамбургер белгисини боссангиз, Facebook сизга шу яқин атрофдаги буюртмага таом етказиб берувчи тамаддихоналар рўйхатини тақдим қилади.

Бу рўйхат орқали тамаддихоналарнинг Facebook тармоғидаги саҳифасига ўтиш мумкин. Бу ердаги “Буюртма бериш” функцияси орқали тамаддихонанинг менюсидан таомни танласа бўлади. Илова орқали чой-чақа учун пул тўлаш ҳам мумкин.

Овқат буюртма қилиш хизмати ҳозирча чекланган ҳудудларда синов тариқасида жорий қилинган.

Facebook тармоғи бир муддат аввал Delivery.com ва Slice каби йирик тамаддихоналар тармоғи билан буюртмага таом етказиб бериш бўйича шартнома қилган эди. Янги хизмат ғояси айнан шу ҳамкорлик натижаси бўлса, ажаб эмас.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!