«Стартап-ҳафталиклар» коллеж ва ОТМлар битирувчиларининг энг яхши лойиҳаларини аниқлайди

«Стартап-ҳафталиклар» коллеж ва ОТМлар битирувчиларининг энг яхши лойиҳаларини аниқлайди

5−16 июнь кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари битирувчиларининг бизнес ғояларини саралаш «Стартап-ҳафталиклар» — инновацион ғоялар танлови ўтказилади. Лойиҳа Меҳнат вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан мамлакат банклари кўмагида амалга оширилади.

Битирувчилар тижорат банклари ва салоҳиятли инвесторлар, давлат ҳокимияти органлари вакилларига ўз лойиҳаларини намойиш этиш ҳамда ўз бизнесини бошлаш учун барча ёрдамни олиш имкониятига эга бўлади.

«Стартап-ҳафталиклар”да қатнашиш учун битирувчилар ариза топшириши, унда лойиҳанинг қисқача таърифи ва ҳал этиладиган ижтимоий-иқтисодий муаммолар (вазифалар), мақсади, фойдаланувчилар аудиторияси (мижозлар), унинг қиймати (ўз маблағлари, тижорат банклари кредитлари, инвесторлар маблағлари), амалга ошириш муддатлари, лойиҳани амалга ошириш натижасида яратиладиган иш ўринлари ва бошқа маълумотлар асосида лойиҳа паспортини тақдим этишлари зарур.

Тадбир якунига кўра битирувчиларнинг стартап лойиҳаларини амалга оширилиши ва молиялаштирилиши мониторинги бўйича мақсадли дастур ишлаб чиқилади, дея хабар қилди Меҳнат вазирлиги матбуот хизмати «Газета.uz“га.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!