100 долларлик Huawei Honor 6A сотувга чиқмоқда

100 долларлик Huawei Honor 6A сотувга чиқмоқда

Huawei компанияси 23 май куни қатор янги гаджетлар билан бирга, Honor туркумига кирувчи янги смартфонларни ҳам тақдим қилди. Жумладан, Honor 6A девайси янгиланиб, металлдан ишланган орқа панелга эга бўлди. Яна бир муҳим янгилик — смартфонга бармоқ излари сканери ўрнатилди. Honor 6A’га “аждоди”дан бақувват ромлар мерос қолган.

Honor 6A 5 дюймли HD дисплей, 2 ГБ тезкор ва 16 ГБ доимий ёки 3/32 ГБ талқинидаги хотира, LTE диапазонларини яхши қўллаб-қувватлайдиган Snapdragon 435 процессори билан таъминланган.

Бош камера учун 13 мегапикселли Sony IMX278 сенсори масъул бўлган. Олд камера сиғими эса — 5 мегапикселли. Бу гал Huawei олд камерани шахсий фоточақноқдан маҳрум қилган.

Янги талқинда батарея сиғими 3020 мА соат (2016 йилги талқинда 2200 мА соат). Honor 6A смартфони Android 7.1 Nougat’нинг EMUI 5.1 талқини бошқарувида ишлайди.

Honor 6A’нинг кичик талқини $116, 3 гигабайтли талқини эса $145 доллардан 1 июндан бошлаб сотувга чиқарилади. Девайс тилла ранг, кумуш, кўк ва пушти рангли корпусларда ишлаб чиқарилмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!