Apple’нинг 30 июндан истеъмолдан чиқадиган айфон ва ноутбуклари

Apple’нинг 30 июндан истеъмолдан чиқадиган айфон ва ноутбуклари

2017 йилнинг 30 июнидан бошлаб Apple 2011 йилда ишлаб чиқарилган 5 моделдаги — 11, 13, 15 ва 17 дюймли диагоналга эга MacBook Air ҳамда MacBook Pro, шунингдек 2009 йилда ишлаб чиқарилган 17 дюймли MacBook Pro ноутбукларига, 2008 йилдан ишлаб чиқарилган AirPort Express 802.11n 1-авлод Wi-Fi станциясига ҳамда 2009 йилда тақдим қилинган 16 ва 32 гигабайтли доимий хотирага эга iPhone 3GS — 3-авлод айфонларига техник хизмат кўрсатишни тўхтатиб қўяди.

Яъни, Apple бу қурилмаларга аппарат таъминоти қисмларини, аниқроғи бутловчи қисмларни етказиб беришни тўхтатади. Энди бу қурилма эгалари компаниянинг Apple Store, бошқа расмий ёки ҳамкор хизмат кўрсатувчи устахоналарига мурожаат қилсалар, уларга ҳаттоки пуллик асосда ҳам техник таъминот кўрсатилмайди ва улар учун техник қисмларни топиш қийин бўлади. Хизмат кўрсатувчи марказлар бу каби қурилмалар учун қисмларни ишлаб чиқарувчидан буюртма қила олмайдилар.

Эътиборга лойиқ жиҳати, Apple Туркия ҳамда Калифорниядаги мижозларга кейинги 2 йил мобайнида истеъмолдан чиқарилган қурилмалари учун чекланган миқдорда бутловчи қисмлар етказиб беришни давом эттиради.

2017 йилнинг 30 июнидан Apple техник таъминотни тўхтатадиган, эскирган ҳисобланадиган қурилмалар:

Mac ноутбуклари:
MacBook Air (11″, 2011 йил ўртасида ишлаб чиқарилган)
MacBook Air (13″, 2011 йил ўртаси)
MacBook Pro (13″, 2011 йил сўнгги)
MacBook Pro (15″, 2011 йил сўнгги)
MacBook Pro (17″, 2011 йил сўнгги)
MacBook Pro (17″, 2009 йил ўртаси)

Wi-Fi қурилма:
1-авлод AirPort Express 802.11n станцияси

iPhone: 
iPhone 3GS (16 / 32)
iPhone 3GS (16 / 32, Хитой)

Apple муайян маҳсулот тақдим қилгач, унинг техник таъминотини ўртача 5-7 йил давомида ўз зиммасига олади. Шундан сўнг мижозлар Apple’нинг расмий устахоналарига мурожаат қилишлари фойдасиз бўлади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!