«Кариб денгизи қароқчилари» услубидаги Galaxy S8 нархи эълон қилинди

  •   DiMaX
  •  2785
  •  07.06.2017 12:46

«Кариб денгизи қароқчилари» услубидаги Galaxy S8 нархи эълон қилинди

Samsung’нинг Хитойдаги ритейлери Galaxy S8 смартфонининг «Кариб денгизи қароқчилари: Марҳумлар эртак айтишмайди» блокбастери мухлисларига мосланган фанат версияси нархини маълум қилди. Уни мамлакат ҳудудида 5988 юань (тахминан 880 АҚШ доллари) нархида харид қилиш мумкин, деб ёзади GizmoChina нашри.

Galaxy S8’нинг «қароқчи» модификацияси франшиза логотипи нақш қилиб туширилган махсус қутичада тақдим этилади. Шу каби ҳолатларда бўлгани каби, смартфон жамланмаси кенгайтирилган тўпламга эга. Яъни, қутисида қурилманинг ўзидан ва одатдаги аксессуарларидан ташқари, оригинал ғилоф ҳамда телефонни қулай ушлашга мўлжалланган ҳалқа ҳам мавжуд. Пайқаганингиздек, буларнинг барига «Кариб денгизи қароқчилари» услубига хос тарзда ишланган.

Смартфоннинг ўзи эса, Galaxy S6 ва S7 фанат версияларидан фарқли равишда, стандарт сериясидан унчалик ажралиб турмайди. Эксклюзив моделнинг ягона фарқи шуки, унда «Кариб денгизи қароқчилари» услубидаги белгича (иконка)лар, обойлар ва саундтреклари билан махсус дастурий қобиқ бор.

Чекланган нусхада ишлаб чиқарилган Galaxy S8’нинг ички – аппарат қисмлари ҳам стандартдан фарқ қилмайди. Унга ҳам саккиз ядроли Snapdragon 835 процессори қўйилган ва 4 гигабайт тезкор хотирага эга. Асосий ва олд камералари тегишлича 12 ҳамда 8 мегапикселли суратлар олишга мўлжалланган. Аккумулятор сиғими ҳам стандарт версиялардаги каби – 3000 мА/соатни ташкил этади.

Таъкидлаш керакки, Galaxy S8’нинг «қароқчи» модификацияси маҳаллий бозорига мўлжаллаб чиқарилган бўлиб, уни мана бу ҳавола орқали харид қилиш мумкин. Бироқ унинг прошивкаси Хитойдан бошқа мамлакатларда тўғри ишлаш-ишламаслиги ҳозирча номаълум.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!