iOS 11’да айфон қўнғироқни автоматик қабул қилади

iOS 11’да айфон қўнғироқни автоматик қабул қилади

Қўнғироқ бўлаётган пайтда қўлларнинг банд бўлиши ёки бошқа сабаблар билан унга жавоб бера олмаслик вазияти ҳар бир смартфон фойдаланувчиси билан тез-тез содир бўлиб туради. iOS 11 билан энди бу муаммо бартараф бўлади. Айфон операцион тизимининг янгиланишидан сўнг гаджетда қўнғироқларни автоматик равишда қабул қилиш функцияси пайдо бўлади.

Ушбу функцияни ишга тушириш учун iOS 11 янгиланишидан сўнг бу амални бажаринг: Созламалар > Асосий > Универсал фойдаланиш > Овоз манбааси > Қўнғироқларга авто-жавоб қайтариш.

iOS 11 созламаларида бу авто-жавоб қайтарувчи функциянинг қўнғироқларни қанча вақт оралиғида, яъни 0 дан 60 секундгача бўлган вақтда қабул қилишини белгилаш керак бўлади. Натижада, фойдаланувчи белгиланган вақтдан эртароқ қўнғироққа жавоб бермаса, iPhone автоматик равишда кириш қўнғироқларини қабул қилади.

Ҳозирча, компания бу функциянинг қанчалар зарур эканлиги хусусида маълумот бераётгани йўқ. Бироқ, зарур маҳалда, қолаверса имкониятлари чекланганлар учун мазкур функция айни муддао.

Айни пайтда Apple iOS 11’нинг илк синов талқинини дастурчилар учун эълон қилган. Аммо ундан хоҳловчилар фойдаланишлари мумкин. Мобил операцион тизим сентябрда тўлиқ ишга туширилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.