Мобил иловаларсиз дунё: Apple версияси (видео)

  •   DiMaX
  •  2217
  •  10.06.2017 10:49

Мобил иловаларсиз дунё: Apple версияси (видео)

WWDC 2017 очилиш маросимида ва ундан кейин ҳам кўпчиликнинг эътибори Apple’нинг янги маҳсулотлари тақдимотларига қаратилди. Шу сабабмикан, компаниянинг YouTube-каналидаги қизиқарли видеога унча аҳамият берилмаган.

Бу махсус тайёрланган видеолавҳа APPOCALYPSE деб номланади. Пайқагандирсиз – у «Охирзамон» маъносидаги APOCALYPSE сўзининг сал ўзгартирилган шаклидир. Яъни, бу сўзнинг бошида мобил иловаларни англатувчи APP қисми бор.

Ҳа, ўзингиз ҳам сезганингиздек, бу роликда, агарда ҳозирги гаджетларда ишлаб турган иловалар бирданига йўқ бўлиб қолса ҳаёт қанчалик ағдар-тўнтар бўлиб кетиши тасвирланган. Тўғри, бу шунчаки ҳазил аралаш фантастика, аммо барибир бизни атрофимиздаги мавжуд имкониятларни қадрлашга ундайди.

Марҳамат, томоша қилинг:

Хўш, сизнингча, дунё бўйлаб мобил қурилмалар ҳам бирданига ишламай қолса, нима бўлар экан?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!