Xiaomi’дан $175 долларга 16 МП қўш сенсорли смартфон

Xiaomi’дан $175 долларга 16 МП қўш сенсорли смартфон

2016 йилнинг июлида Xiaomi компанияси Redmi туркумидаги энг кучли смартфони — Redmi Pro’ни тақдим қилган эди. Бош камерадаги ҳар бири 13 мегапиксел бўлган 2 та Sony IMX258 сенсорлари унинг ўзига хос жиҳати бўлган.

Xiaomi 20 май куни ўзининг расмий саҳифасида номаълум янги смартфонга хос жиҳатларни эълон қилган. Бироқ, кўп ўтмасдан бу маълумотлар сайтдан олиб қўйилган. Хитойлик инсайдерларнинг ёзишларича, бу Redmi Pro 2 смартфони бўлган ва компания шу кунларда уни бозорга тайёрламоқда. Янги смартфондаги қўш объективли бош камера ҳар бири 16 мегапикселли сенсорлари билан ўзига хос.

Бу гаджет экранида ҳам аввалгиси каби, 5,5 дюймли OLED-панелдан фойдаланилади. Унинг аппарат платформаси яқиндагина тақдим қилинган, кучли чиплардан бир қадам орқада бўлган Snapdragon 660 процессорига эга бўлади. Тезкор хотира учун талқинига кўра, 4 ёки 6 гигабайтли флешка танланади.

Xiaomi Redmi Pro 2 девайси 4100 мА соат электр токи сиғимига эга аккумулятордан қувват олади.

Xiaomi Redmi Pro 2’нинг $175 доллар баҳосида бозорга чиқарилиши кутилмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!