Гаджетлардан фойдаланишда биз ишонган 10 та бидъат

Гаджетлардан фойдаланишда биз ишонган 10 та бидъат

Биз, 21-аср одамлари ўзимизни пешқадам техно-шахс сифатида ҳисоблашимиз мумкин. Бироқ, кўпчилигимиз ҳали ҳам баъзи бир технологик афсона ва уйдирмаларга ишонишда давом этмоқдамиз. Технологиянинг жадал тараққий этиши натижасида кечаги инновацияларга хос қоидалар бугунги илмий қарашларга зид келмоқда. Биз эса кечаги кунда қолиб кетяпмиз. Қуйида мана шундай – бугун кўпчилик ишонадиган асоссиз уйдирмаларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Incognito mode

#1

“Incognito” режими “рақамли излар”ни қолдирмайди.

Баъзи қидирув тизимлари, браузерлар ўзларини оммалаштириш учун созламаларида “incognito” ёки “яшириниш” режимини ҳам таклиф қиладилар. Кўпчилик одамлар бу режимдан фойдалансам, браузерим мен кирган интернет саҳифаларни сақлаб қолмайди ва менинг “онлайн тарих”им ҳақида ҳеч қандай маълумот қолмайди, деб ўйлашади. Тўғри, бу режимда кирилган сайтлар ҳақидаги маълумотлар компютерда сақлаб қолинмайди. Бироқ, кирилган сайт эгалари ва интернет провайдерларга бу “тарих” кўриниб туради. Шунинг, кўпчилик ўйлаганидек, бу режим қурилмани вируслардан ҳимоя қила олмайди.

Mac virus myth

#2

Вирус Apple Macintosh компютерига дахл қила олмайди.

“Mac” компютерларининг Windows компютерларига қараганда кучли ҳимоя тизимига эгалиги чиндан ҳам ҳақиқат. Боиси, Mac компютерининг операцион тизими Unix компанияси томонидан кучли ҳимояланган жиҳатларга алоҳида эътибор қилган ҳолда ишлаб чиқарилади. Шунингдек, Apple компанияси ҳам Mac учун махус хавфсизлик тизимларини ишлаб чиққан.

Шунга қарамасдан, вируслар Mac компютерларининг ҳимоясини ёриб ўтиши мумкин. Mac компютерлари учун хавфли саналган вируслар: OSX/Leap, OSX/DNSChanger, OSX/RSPlug, OSX/Jahlav, OSX/MacSweeper, OSX/Krowi, OSX/OpinionSpy, OSX/MacDefender, OSX/Dok ва бошқалар.

Phone charging myth

#3

Смартфон ёки лаптопни қуввати батамом тугамагунигача қувватламаслик.

Смартфон ёки лаптопда қувват кўрсаткичи “0”да турса ҳамки қурилма сизга уни қувватлаш кераклигини эслатиб туриш учун ўзида ҳали-бери куч топади. Сабаби, шу ҳолатдаям унда камида 5-10 фоизлик қувват сақланиб қолган бўлади.

Сўнгги тадқиқотларда маълум бўлишича, батареяни ҳадеб “0”га тушириб, қувватлаш бора-бора унинг самарадорлигини тушириб юборар экан, Имкон қадар қувват 20 фоиздан тушгач, гаджетни қувватлаш тадоригини кўрган яхши.

Phone cancer risk

#4

Телефондан кўп фойдаланиш саратонни келтириб чиқаради.

Мобил қурилмаларнинг касаллик келтириб чиқариши – ёлғон даъво. Саратон хасталикларини ўрганишда жаҳоннинг энг йирик муассасаси бўлган Саратон хасталиги бўйича АҚШ миллий институтининг тадқиқотларига кўра, электроника воситаларининг радио тўлқинлари саратоннинг келиб чиқишига сабаб бўлувчи омил – ДНКга таъсир қилмайди. Мисол учун, рентген нурлари, ядро ва радиоактив нурланишнинг саратонни келтириб чиқариши исботланган.

Жаҳон соғлиқни сақлша ташкилотига кўра, сўнгги 20 йилдан буён радио тўлқинларнинг инсонга таъсири йўналишидаги тадқиқотларда мобил қурилмаларнинг инсон саломатлигига салбий таъсири ўз исботини топмаган.

Magnets

#5

Электрон қурилмаларни магнит яқинида сақлаш унинг хотирасини ишдан чиқаради.

Бу уйдирманинг келиб чиқиши филм ва сериаллар билан боғлиқ бўлса, ажаб эмас. Улардан бирида филм қаҳрамони кучли электромагнит ёрдамида ноутбукнинг хотирасидаги маълумотларни ўчиришга эришади. Аммо, реал ҳаётда бунинг иложи йўқ.

Ҳар бир қаттиқ диск маълумотларни қайта ишлаши учун биз билган магнитдан 8 баробар кучли ноёб магнит ўрнатилади. Ўта кучли магнит диск фаолиятини тўхтатиши мумкин, бироқ унинг ичидаги маълумотларни ўчириб ташлай олмайди.

Refreshing computer

#6

“Рабочий стол” экранини “обновит” қилиш компютерни яхши ишлашига сабаб бўлади.

Компютер яхшироқ ишлаши учун кўпинча компютернинг файллар тўлиб-тошиб кетган “рабочий столи”дан бўш жой қидириб қоламиз. Ваҳоланки, бу файлларни камайтирмас эканмиз, компютерни ишлашида ўзгариш сезилмайди.

Хўш, Windows’даги “refresh” буйруғи нега керак?

Бирор янги файл ёки “папка” очганимизда у автоматик равишда кўринмаслиги мумкин. Аслида тизимда автоматик янгиланиш функцияси ҳам мавжуд. Биз “янгилаш” буйруғини босгач, иш столида тартиб ўрнатилади.

USB safe

#7

USB хотира флешкасини аввал ўчириб кейин олмаса, маълумот ўчиб кетади.

Бизга USB хотира флешкасини компютердан олаётганда хавфсиз усулда уни ўчириш кераклиги айтиб келинган. Кўпчилик шундай қилмаса, маълумотнинг ўчиб кетишига ишонади. Бироқ, аслида эса маълумот ёзиб ёки кўчириб олинаётганидагина флешка чиқариб олинса, ўша маълумот ёзилмай қолади. Модомики, қурилма ва USB ўртасидаги маълумот алмашиш жараёни тўхтаган бўлса, USB хотира флешкасини компютердан “хавфсиз усулда ўчириш” амалини бажариб ўтирмасдан, тўғридан-тўғри суғуриб олиш мумкин.

 Phone charge

#8

Телефон фақат ўз брендидаги зарядлаш қурилмасида қувват олиши керак.

Бирор ишлаб чиқарувчининг янги смартфонини харид қилсангиз, унинг қўлланмасида албатта “муҳим” кўрсатма ёзилган бўлади: қўлингиздаги смартфон брендига тегишли қувватлаш қурилмасидан фойдаланинг. Бу улар учун муҳим, боиси улар ҳам ўзи ишлаб чиқарган зарядлаш қурилмасини сотиши керак-ку!

Аслида қувватлаш қурилмасининг бренди ҳеч қандай муҳим рол ўйнамайди. Бирор 3-томон ишлаб чиқарган қувватлаш мосламасидан фойдаланиш мумкин. Танлашда электр токини ўтказиш билан боғлиқ жиҳатларга эътибор қилсангиз бўлди.

Phone cam

#9

Камеранинг мегапиксели юқори бўлса, смартфон яхши сурат олади.

Бугун деярли ҳар ҳафта янги бир смартфон тақдим қилинмоқда. Уларнинг жиҳатлари орасида камера имкониятлари, жумладан суратни неча пикселда олиши алоҳида қайд қилинади. Аммо, баъзида 12 мегапикселли камера 16 мегапикселли камерадан яхши сурат олишига гувоҳ бўламиз.

Бунинг сабаби шуки, сурат яхши чиқиши учун мегапикселнинг ўзи кифоя қилмайди. Сифатли сурат учун камера модулидаги ҳар бир детал, жумладан унинг ҳажми ва материали, линзаси, ёруғлик сенсори, суратни қайта ишлайдиган процессори ва дастурий таъминоти жавобгар бўлади. Буларнинг барчаси бир-бирига мувофиқ келиши керак.

 Laptop on lap myth

#10

Ноутбукни узоқ вақт тиззага қўйиб ишлатиш бепуштликка сабаб бўлади.

Ноутбукнинг наслга таъсир қилиши ҳақидаги баҳслар узоқ пайтдан буён давом этмоқда. Эмишки, тиззага қўйганда унинг аккумуляторидан чиқаётган ҳарорат эркакнинг уруғларини зарарлар экан. Бироқ бу хавф аёлларга таъсир қилмас эмиш. Боиси, улардаги уруғ аёл танасининг ичкари қисмида экан.

Тўғри, инсон уруғининг юқори ҳароратда зарарланиши исботланган. Ҳаттоки, ноутбукнинг ҳарорати қанчалар хавфли экани борасида тажрибалар ўтказилган. Бу борадаги хавф меъёрга боғлиқ. Қолаверса, ҳеч ким лаптопга тиззасидан соатлаб жой бермайди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!