Мобил оператор Сизга қуйидаги ахборотларни бепул тақдим этади

Мобил оператор Сизга қуйидаги ахборотларни бепул тақдим этади

Ўзбекистонда мобиль операторлар томонидан кўрсатиладиган бепул хизматлар рўйхати аниқланди. Рўйхат Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида эълон қилинган операторлар учун янги қоидаларда тақдим этилган. 1 июлга қадар давом этадиган муҳокамалардан сўнг, ўз абонентларига қуйидаги ахборотларни тақдим этиш мобил операторлар учун мажбурий бўлади:

1) мобиль алоқа тармоқларида абонент қурилмасидан фойдаланиш имконияти тўғрисида;

2) кўрсатилаётган хизматларнинг рўйхати, шунингдек уларни кўрсатиш тартиби ва шартлари ўзгарганлиги тўғрисида;

3) хизмат кўрсатиш зонаси ўзгарганлиги тўғрисида;

4) хизматларга тарифлар ўзгарганлиги тўғрисидаянги тарифлар жорий қилингунга қадар камида 10 кун олдин;

5) операторнинг хизмат кўрсатиш пунктлари иш режими ўзгарганлиги тўғрисида;

6) ўз реквизитларининг ўзгарганлиги тўғрисида;

7) SMS, шунингдек абонентларнинг USSD сўровларига USSD хабарларни жўнатиш йўли орқали бепул ёки имтиёзли дақиқалар, SMS, Интернет трафик ва бошқа хизматларнинг тугаганлиги тўғрисида.

SMS жўнатиш ёки абонентлар томонидан операторнинг call-center ига қўнғироқ қилиш орқали батафсил ахборот абонентларга бепул тақдим этилади.

Сиз ҳам муҳокамаларда иштирок этиб, ҳужжат лойиҳасини такомиллаштиришга ҳисса қўшинг.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!