Мобил алоқа хизматлари учун сўмда тўлаш вақти маълум бўлди

Мобил алоқа хизматлари учун сўмда тўлаш вақти маълум бўлди

Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан “Мобил алоқа хизматларини кўрсатиш ҚОИДАЛАРИ” янги таҳрирда эълон қилинган.

Бу ҳужжат лойиҳасининг 55-бандида ёзилишича, 2018 йил 1 июлдан тарифларни ўрнатиш ва кўрсатилаётган мобиль алоқа хизматлари учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида амалга оширилади.

Тарифларни ўрнатишда ва кўрсатилаётган мобиль алоқа хизматлари учун ҳисоб-китобларни амалга оширишда, хорижий валютадан, шунингдек хорижий валютадаги тўлов ҳужжатларидан фойдаланишга қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳолларда, тартиб ва шартларда йўл қўйилади.

Абонентлар билан барча ҳисоб-китоблар қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ва шартларда олиб борилади.

Шартнома бекор қилинган ҳолларда абонент аванс сифатида киритилган пул маблағларини қайтариш учун операторга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолда оператор ўн беш кун муддат ичида пул маблағларининг фойдаланилмаган қолдиғини қайтаришга мажбур.

Сиз ҳам муҳокамаларда иштирок этиб, ҳужжат лойиҳасини такомиллаштиришга ҳисса қўшинг.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!